Баъзида "Йўқ" дейишни ҳам ўрганинг. Масалан, "Бир бўлак торт ейсизми?" - деб сўрашса, "Йўқ! Икки бўлак ейман", - деб жавоб беринг.
Кеча 100 минг сўмлик пулга "майда" тополмай қолдим. Ҳеч кимда йўқ... Қарасам йўл четида ЙПҲ ходими турибди. Ёнга бориб: — 100 минг сўмга майдангиз йўқми? - десам, у: — Йўқ, ҳали тушмади! Ҳозиргина келиб турибман ўзи! - дейди.
Учта касб эгаларига ҳеч тушунмайман: — Футболчилар ўзи тепган тўпни ўзи қувлайди. — Врачлар беморни қаери оғриётганини билиб туриб, "Қаерингиз оғрияпти?" деб сўрайди. — Ўқитувчилар ўзи билган саволни ўқувчилардан сўрайди.
Эр хотинига: — Наҳотки бу дугонанг билан бор-йўғи ярим соат гаплашдинг?! Хотини: — Йўғ-е, дугонаммас! Адашиб тушибди...
Фурсатдан фойдаланиб, севган қизимни ихтирочилар куни билан табриклайман! У ҳам ўзича, ўзидан кимнидир ясаб олган...
Ҳамма раҳбарларни гапи бир хил! “Ишламасанг бўша! Ўрнингга бошқа одам топаман!” Лекин меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзсанг: “Ишни ким қилади?” “Сиздан бошқаси тушунмайди, қила олмайди...!”
— Ресторанда хотиним билан учрашиб қолган кун ҳечам ёдимдан чиқмайди. — Жуда зўр кеча бўлганмиди?! — Мен хотиним болалар билан уйда ўтирибди деб ўйлабман-да!
— Имтиҳонлар қалай бўлди ўғлим? — Яхши ада. Нархлар ошиб кетибди.
Пепси билан Фанта уришиб қолибди. Фанта жаҳл билан Пепсига "Коладан тарқаган!" дермиш.
Ниқоб тақиб юрган одамни ёнига биттаси келиб дебди: — Коронавирус узоққа чўзилмайди. — Нега? - дебди ҳалиги одам. — Хитойликларни ишлаб чиқарган нарсасини биласан-ку... - деган экан.
80 81 82 83 84 ... 507