Эр хотинига ялинди.
— 20000 сўм бер…
— Йўқ, берсам яна ичиб қўясан.
Кечқурун хотин ишдан келиб қараса, уйда ғозлар йўқ.
— Хой, эр, ғозлар қани?
Ширакайф эр:
— Ғозлар жанубга учиб кетишди. Агар 20000 сўм бермасанг, қўйлар ҳам тоққа чиқиб кетишади.
Қурилишда ишлайдиган бир йигит докторга борибди.
— Доктор, ёрдам қилинг. Ичим қотиб қолганми, билмайман, ҳеч ҳожатга чиқа олмаяпман.
— Ҳўш, қани шимингизни ечиб энгашингчи.
Йигит энгашибди. Доктор:
— Ҳааааа, тушунарли, - деб хонасида турган бир таёқ билан йигитни кетига қаттиқ урибди:
— Ана энди чопинг ҳожатхонага.
Бироз вақт ўтиб, йигит хурсанд ҳолда қайтиб келиб:
— Доктор, сизга катта раҳмат. Қушдай енгил бўлдим. Ўзи нима бўлган экан, тушунмай қолдим.
— Ҳеч нарса бўлмаган, фақат бундан кейин иш вақтида ҳожатга борсангиз, кетингизни бўшаган цемент қопига артманг.
— Ҳа, Эшмат глобус кўтариб олибсан?
— Байрамга хотинимга совға қилмоқчиман.
— Хотининг ўқитувчи эмасдику.
— Ўқитувчи бўлмаса ҳам менинг давримда бир дунёни кўрсин.
Афандининг бир ўртоғи касал бўлиб қолди, уни кўргани бориш олдидан хотинидан маслаҳат сўради:
— Касал кўргани борганда нима дейилади?
— Бориб «аҳволингиз қалай?» деб сўрайсиз, у «шукур, яхшиман» дейди, сиз «хайрият» дейсиз, «иштаҳангиз қалай, нима егингиз келади?» деб сўрайсиз, у кўнгли тортган овқатни айтади, сиз «ундан кўпроқ еб туринг, мен ҳам янаги келишимда олиб келаман» дейсиз, қайтар вақтингизда яқин ўртоқларингиз келяпдими» дейсиз, у «ҳа, келяпти» дейди, сиз «хайрият, келиб туришган бўлса яхши, мен ҳам кўриниб қолишса айтиб юбораман» деб келаверасиз, — деди хотини.
Афанди ўртоғиникига борди, у оғир аҳволда ётар эди, Афанди ундан сўради:
— Аҳволингиз қалай?
— Кўриб турибсизку, ўладиган бўлиб қолдим.
— Хайрият, — деган эди, касал ижирғиланди, Афанди сўроқни давом эттирди:
— Иштаҳангиз қалай, нима егингиз келади?
— Ажалнинг уруғини!
— Ушандан кўп-кўп еб туринг, — таскин берди Афанди, — мен ҳам янаги келишимда ундан олиб келаман.
Афандининг бу гапидан асаби бузилган касал тескари қараб олди. Ниҳоят, Афанди яна сўради:
— Мендан бошқа ўртоқларингиз ҳам кўргани келишяптими?
— Ҳа, Азроил келяпти! — деди аччиғланиб касал.
— Хайрият, келгани яхши, мен ҳам кўча-куйда кўриниб қолса, айтиб юбораман,— деб Афанди жўнаб кетди.
Таксида она ўғли билан кетаётган экан. Ўғли ҳайдовчидан кўзини узмай қарайверибди. Буни кўрган ҳайдовчи:
— Ҳой болакай, нега менга тикилиб кетяпсан? – деса, болакай:
— Йўлда ёпиқ турган метан заправкаларни кўриб сиз ҳам адам айтган сўзларни айтармикансиз деб қараб кетяпман, - дебди.
Ўқитувчи Валижондан сўрабди:
— Сен ёзма ишингда боғча тарбиячиси бўламан деб ёзибсан. Бу касбга қизиқасанми?
Валижон ўқитувчисига:
— Ёнимда ўтирадиган Моҳигул қизиқар экан-да...!
Қамоқхонадаги икки маҳбус суҳбати:
— Бу ерга нега ўтирибсан?
— Йўталганим учун.
— Қандай қилиб?
— Йўталиб юборган эдим, қоровул уйғониб қолди.
Баъзида "Йўқ" дейишни ҳам ўрганинг.
Масалан, "Бир бўлак торт ейсизми?" - деб сўрашса, "Йўқ! Икки бўлак ейман", - деб жавоб беринг.
Кеча 100 минг сўмлик пулга "майда" тополмай қолдим. Ҳеч кимда йўқ...
Қарасам йўл четида ЙПҲ ходими турибди. Ёнга бориб:
— 100 минг сўмга майдангиз йўқми? - десам, у:
— Йўқ, ҳали тушмади! Ҳозиргина келиб турибман ўзи! - дейди.
Учта касб эгаларига ҳеч тушунмайман:
— Футболчилар ўзи тепган тўпни ўзи қувлайди.
— Врачлар беморни қаери оғриётганини билиб туриб, "Қаерингиз оғрияпти?" деб сўрайди.
— Ўқитувчилар ўзи билган саволни ўқувчилардан сўрайди.