Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Яхши қиз, ёшингиз нечида?
— 23ни уриб қўйгандим...
— Анча бўлдими урганингизга?
— 7 йилча бўлиб қолди...
46
Йигит билан қиз ният булоғига боришибди.
Биринчи бўлиб йигит ният қилиб сувга танга ташлабди.
Кейин навбат қизга келибди. Қиз тангани ташлайман деб, ўзи сувга тушиб кетибди.
Шунда йигит:
— Шу ерда ният қилсанг, албатта амалга ошади дейишарди. Рост экан! – дермиш.
40
Афанди балиқ тутиб ўтирган ёш болаларга дебди:
— Ҳозир балиқ тутманглар! Ҳозир балиқлар болалайдиган пайт!
Болалар:
— Амаки, буни ўзимиз ҳам биламиз! Биз эркак балиқларни тутяпмиз, - дебди.
46
Иккита кал одам бир-бири билан жанжаллашмоқда:
— Сени бошинг кал!
— Сен ҳам калсан!
— Сен мендан калроқсан!
— Қанақасига? Сени бошингда ҳам бир дона соч йўқ-ку!?
— Лекин сени бошинг меникидан каттароқ!!!
43
Бир одам йўлда кетаётсаа, Афанди чуқур қазиётган экан. Афандини бу ишини кўриб, ундан "нега чуқур қазияпсиз? Симёғоч ўрнатасизми?" деб сўраса, Афанди:
— Йўқ, ишга кирмоқчи эдим. Расмга тушиб келинг дейишди.
— Расмга тушишга чуқурни нима алоқаси бор? - деса Афанди:
— Иш жойига елкадан тепасини расми керак эканда, - дебди.
— Ҳа, нега унда учта чуқур кавлаяпсиз, - деса? Афанди:
— Иш жойидан учта расм сўрашганди, - деб жавоб берган экан.
40
18 ёшли қизларга онаси йигитдан гап очса, қизлар: "Чиройлими?" деб сўрашади.
25 ёшга кирган қизларга гап очишса, "Яхши йигитми?" деган саволни беришади.
30 ёшга чиқганларида эса "Йигит" дейишса, "Қани? Қаерда?" дейишаркан.
41
Мактабдан хурсанд бўлиб қайтган бола отасига дебди:
— Ада, ада! Мен эртага она тилидан "5" баҳо оламан.
Отаси:
— Ие, буни қаердан биласан ўғлим?
Бола жавоб берибди:
— Бугун ўқитувчимиз иншо ёздирган эдилар. Мен синфимиздаги энг аълочи қиздан кўчириб олдим.
Отаси:
— Нима мавзуда иншо ёздинглар?
Ўғли:
— "Менинг таржимаи ҳолим" мавзусида, - дебди.
48
Сарой фолбинини шоҳ ўз ҳузурига чақириб дебди:
— Менинг тақдиримни биласанми?
— Ҳа, биламан, - дебди фолбин.
Шоҳнинг жаҳли чиқиб:
— Сен ўз тақдирингни билиб олгин аввал, - деб унинг бошини танасидан жудо қилибди.
Иккинчи фолбин шоҳ ҳузурига келибди.
— Менинг тақдиримни биласанми? - сўрабди шоҳ.
— Йўқ, мен сизни қачон ўлишингизни биламан.
— Қачон? - дарғазаб бўлибди шоҳ.
— Менинг ўлимимдан икки кун ўтгандан кейин, - жавоб берибди фолбин.
50
Араб миллиардерига Германияда ўқиётган талаба ўғлидан хат келибди:
"Ҳурматли дадажон!
Берлин жуда чиройли шаҳар экан. Одамлари ҳам яхши. Ҳамма ишларим, ўқишим жойида! Фақат бир муаммо бор: мен ўқишга тилла Феррари машинамда келаман. Ўртоқларим поездда келишади. Ҳатто ўқитувчиларим ҳам. Шунга мен баъзида хижолат бўламан".
Отасидан жавоб келди:
"Севимли ўғлим!
Хижолат бўлишингни истамайман. Сени ҳисобингга етарлича пул ўтказдим. Ўзинггга поезд сотиб ол! Бизни уятга қўйма".
39
Ота-оналар мажлисида ўқитувчи Алини отасига:
— Ўғлингиз Саиддан кўчиради, - дебди.
Алини отаси:
— Балки Саид Алидан кўчиргандир, - деса, ўқитувчиси:
— Саид имтиҳонда билмайман деб ёзибди. Али мен ҳам билмайман деб ёзиб қўйибди, - дермиш.
58