Кунлардан бирида гугурт чўпи бошини қашийман деб ёниб кетибди.
— Ҳа, Эшмат глобус кўтариб олибсан?
— Байрамга хотинимга совға қилмоқчиман.
— Хотининг ўқитувчи эмасдику.
— Ўқитувчи бўлмаса ҳам менинг давримда бир дунёни кўрсин.
Афандининг бир ўртоғи касал бўлиб қолди, уни кўргани бориш олдидан хотинидан маслаҳат сўради:
— Касал кўргани борганда нима дейилади?
— Бориб «аҳволингиз қалай?» деб сўрайсиз, у «шукур, яхшиман» дейди, сиз «хайрият» дейсиз, «иштаҳангиз қалай, нима егингиз келади?» деб сўрайсиз, у кўнгли тортган овқатни айтади, сиз «ундан кўпроқ еб туринг, мен ҳам янаги келишимда олиб келаман» дейсиз, қайтар вақтингизда яқин ўртоқларингиз келяпдими» дейсиз, у «ҳа, келяпти» дейди, сиз «хайрият, келиб туришган бўлса яхши, мен ҳам кўриниб қолишса айтиб юбораман» деб келаверасиз, — деди хотини.
Афанди ўртоғиникига борди, у оғир аҳволда ётар эди, Афанди ундан сўради:
— Аҳволингиз қалай?
— Кўриб турибсизку, ўладиган бўлиб қолдим.
— Хайрият, — деган эди, касал ижирғиланди, Афанди сўроқни давом эттирди:
— Иштаҳангиз қалай, нима егингиз келади?
— Ажалнинг уруғини!
— Ушандан кўп-кўп еб туринг, — таскин берди Афанди, — мен ҳам янаги келишимда ундан олиб келаман.
Афандининг бу гапидан асаби бузилган касал тескари қараб олди. Ниҳоят, Афанди яна сўради:
— Мендан бошқа ўртоқларингиз ҳам кўргани келишяптими?
— Ҳа, Азроил келяпти! — деди аччиғланиб касал.
— Хайрият, келгани яхши, мен ҳам кўча-куйда кўриниб қолса, айтиб юбораман,— деб Афанди жўнаб кетди.
Домла талабаларга деди:
— Ким ўзини аҳмоқман деса ўрнидан турсин.
Ҳеч ким ўрнидан турмаганидан кейин анча вақт ўтиб Турдиев секин турди.
Шунда домла:
— Ҳа Турдиев, тик турдинг, аҳмоқмисан?
— Йўқ домла. Битта ўзингиз турганингиз учун менга ноқулай бўлди...
Бола кутубхонага кириб сўради:
— Кечирасиз Насаф чемпионлиги ҳақида китоб борми?
Кутубхоначи жавоб қилди:
— Фантастик китоблар 5-қаторда,
Бола сўради:
— А Нефтчи чемпион бўлгани ҳақидаги китоб борми?
Кутубхоначи жавоб қилди:
— Тарихий китоблар 2-қаторда!
Бир киши, бошқа шаҳардаги ошнасиникига 2-3 кунга меҳмонга келибди. Ошни еб бўлишгач, халиги меҳмонни жуда қовун егиси келибди. Мезбон ҳам негадир қовун олиб чиқмабди. Тоқати тоқ бўлган меҳмон уй эгасига дебди:
— Ошна, қовун егандан кейин қаерда ётаман?
Машина бу ҳашамат эмас. Уни ҳам едириб-ичириш, кийинтириш керак.
Хотин кўчада эри билан уришиб қолибди: — Сизни кўзингиз “ўйноқи”, қизларга “суягингиз йўқ”, аёлларга хушомад қилишга устасиз, бир паста кўнглини топиб, танишиб оласиз, ... деб турса, ўтиб кетаётган бир аёл тўхтаб: — Реклама қиляпсизми бу эркакни? Нархи қанча экан? – дермиш.
Ўқитувчи Валижондан сўрабди: — Сен ёзма ишингда боғча тарбиячиси бўламан деб ёзибсан. Бу касбга қизиқасанми? Валижон ўқитувчисига: — Ёнимда ўтирадиган Моҳигул қизиқар экан-да...!
Янги сотилаётган телефон экранларида ҳам сигарет қутиларидек ёзувлар бўлиши керак: "Кўзингни нуридан айриласан!", "Бош мия саратонига олиб келади", "Рулда бўлсанг, аварияга учрайсан", "Хотининг билан жанжаллашиб қоласан" ва ҳакозо.
75 76 77 78 79 ... 507