Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Даврон югуришни, экстремал спорт турларини, адреналинни, дарахтга чиқиш-у, девордан ошиб ўтишни ёқтирмас эди. Бироқ янги кўчиб келган қўшнининг иккита бультерьер ити Даврондаги яширин қобилиятларни очиб берди...
55
Рус қиз ўзбек оиласига келин бўлиб тушибди.
Орадан кўп ҳам вақт ўтмай қайнотаси оламдан ўтибди. Азага келган аёллар келинга “Сабр берсин” дейишса, келин уларга “Сизларни ҳам етказсин” деяётганмиш.
46
5 ёшли болакай кўчага ўйнагани чиқиб кетаётиб, 87 га кирган бувасига дебди:
— Буважон, тишларингиз борми?
Буваси:
— Вой, менда тиш қолибдими?! – дебди.
Болакай хурсанд бўлиб:
— Унда мана бу кулчамни ушлаб туринг. Мен кўчада бироз ўйнаб келаман, - деган экан.
42
Бир бадавлат эркак машинасида кетаётса, йўл четидаги чимни еяётган дайди одамни кўриб қолибди. Машинасидан тушиб унга:
— Ҳой нима қиляпсан? Нега ўт еяпсан? – деб сўраса, дайди:
— Нима қилай? Қорним оч... Ҳеч бўлмаса шу чимни “ғажиб турай” – дебди.
Бой машинасини эшигини очиб:
— Чиқ! Бугун мен саҳийман! Кетдик, бир жойга олиб бораман, - дебди.
Камбағал дайди машинага чиқиб, ўзида йўқ хурсанд бўлиб:
— Ҳамма одамлар бойларни зиқна, баҳил дейишади. Аслида унақа эмас экан-ку! – деса, бойвачча:
— Бугун мен жуда саҳийман. Ҳозир сени далаҳовлимга олиб бораман. У ердаги чимни ўришга анчадан бери вақтим бўлмаётган эди. Истаганингча еявер! – деган экан.
41
Ўғли отасига дебди:
— Ада, нега горилланинг бурун тешиклари бунча катта?
Адаси ўйланиб туриб:
— Чунки горилланинг бармоқлари катта-да! – деган экан.
38
Эр:
— Биласанми, хотинжон, туя саккиз кун ишлаб, ҳеч нарса ичмаслиги мумкин экан!?
Хотин:
— Мен саккиз кун ичиб, ҳеч қандай иш қилмайдиган туяни-ям биламан, - дермиш.
39
Афанди балиқ тутиб ўтирган ёш болаларга дебди:
— Ҳозир балиқ тутманглар! Ҳозир балиқлар болалайдиган пайт!
Болалар:
— Амаки, буни ўзимиз ҳам биламиз! Биз эркак балиқларни тутяпмиз, - дебди.
47
Икки дўст бирга ўтирса, бири ўрнидан туриб кетаётган экан, наригиси сўрабди:
— Қаёққа кетяпсан?
— Сув ичиб келаман.
— Мени ўрнимга ҳам ичиб кел, - дебди шериги.
Бир пайт сув ичиб келаётган дўсти хурсанд, кулиб келаётганмиш.
— Нега куляпсан? – деса, дўсти:
— Ўзим учун тоза сув ичиб, сен учун лой сувдан ичдим, - дебди.
39
Кийим дўконида эр-хотин айланиб юришган экан, эри бирдан хотинига дўқ уриб:
— Анави эркак нега сенга кўз узмай қараяпти??? - дебди.
Хотини:
— Э адаси, бу маникен-ку! - деса, эри:
— Ҳали уни исмини-ям биласанми?! - дермиш.
39
Смс суҳбати:
— Салом яхши қиз!
— Салом!
— Танишсак бўладими? Исмингиз нима?
— Меникими? Шоҳида.
— Меники эса баргида.
43