Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.

Ҳайдовчи эрталаб соат 4 да йўлда кетаётса, ЙПҲ хизмати ходими дарахт орқасидан югуриб чиқиб, машинани тўхтатибди.
— Эрта тонгдан қаёққа кетяпсиз ҳурматли ҳайдовчи. Ҳамма одамлар ухлаб ётибди. Шубҳали...?!
— Мен ҳам шуни айтаман. Ҳамма одамлар ухлаб ётганда сиз дарахт орқасида нима қилиб турибсиз?!

40
Қандолат цехидаги эълон:
Қанд касали борларни ишга қабул қиламиз.
49
Таниш-билишларига қарз бериб қайтариб ололмаётганлар диққатига:
Ҳозир уйига боринг! Аниқ топасиз!
41
Прапорщик ишдан қайтса, уйда хотини нолиб қолибди:
— Жонимга тегди ҳаммаси! Кун бўйи бир мартта ҳам ўтирмадим...
Прапорщик бу гапни эшитиб хотинини 50 мартта ўтириб-туришга мажбур қилибди.
48
Эрим қафасдаги конорейкаларга дон, сувдан ташқари олма, банан, қулупнай, қизил сабзи, қайнатилган тухум беради. Ёмғир ёққанида қафасни иссиққина уйга олиб киради. Ҳаво яхши бўлса қафасни ҳовлининг энг баҳаво жойига илади.
Шу қушларга айланиб қолгим келяпти...!
43
Аёлларнинг энг яхши кўрган нарсаси - ...?
5 та ҳарф. Биринчи ва охирги ҳарфи “қ”.
Иккинчи ҳарфи “ў”.
Бу – қўшиқ.
91
Даврон югуришни, экстремал спорт турларини, адреналинни, дарахтга чиқиш-у, девордан ошиб ўтишни ёқтирмас эди. Бироқ янги кўчиб келган қўшнининг иккита бультерьер ити Даврондаги яширин қобилиятларни очиб берди...
55
Рус қиз ўзбек оиласига келин бўлиб тушибди.
Орадан кўп ҳам вақт ўтмай қайнотаси оламдан ўтибди. Азага келган аёллар келинга “Сабр берсин” дейишса, келин уларга “Сизларни ҳам етказсин” деяётганмиш.
46
5 ёшли болакай кўчага ўйнагани чиқиб кетаётиб, 87 га кирган бувасига дебди:
— Буважон, тишларингиз борми?
Буваси:
— Вой, менда тиш қолибдими?! – дебди.
Болакай хурсанд бўлиб:
— Унда мана бу кулчамни ушлаб туринг. Мен кўчада бироз ўйнаб келаман, - деган экан.
42
Бир бадавлат эркак машинасида кетаётса, йўл четидаги чимни еяётган дайди одамни кўриб қолибди. Машинасидан тушиб унга:
— Ҳой нима қиляпсан? Нега ўт еяпсан? – деб сўраса, дайди:
— Нима қилай? Қорним оч... Ҳеч бўлмаса шу чимни “ғажиб турай” – дебди.
Бой машинасини эшигини очиб:
— Чиқ! Бугун мен саҳийман! Кетдик, бир жойга олиб бораман, - дебди.
Камбағал дайди машинага чиқиб, ўзида йўқ хурсанд бўлиб:
— Ҳамма одамлар бойларни зиқна, баҳил дейишади. Аслида унақа эмас экан-ку! – деса, бойвачча:
— Бугун мен жуда саҳийман. Ҳозир сени далаҳовлимга олиб бораман. У ердаги чимни ўришга анчадан бери вақтим бўлмаётган эди. Истаганингча еявер! – деган экан.
41