Қадим замонда бир қабила бўлган экан. Қабилани халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнавераркан. Бир куни ҳамма одамларни йиғиб, «Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий!» дейишибди.
Айтилган вақтга етиб келган халқни бирортаси ҳам индамасмиш. — Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, -деб туришса, биттаси аста қўл кўтарибди.
— Ҳайрият, ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! - дейишса, қўл кўтарган одам:
— Бир нимани сўрасам бўладими? – дебди.
— Сўранг, эшитаман, - дейишса,
— Осиш учун ипни ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? - дермиш.
Тўйдан кейин 2 ҳафта яшаган келин—куёв ажрашмоқчи бўлишибди.
— Нима сабабдан ажрашмоқчисизлар? – сўрабди судья.
— Сабаби оддий. Келин турмушга тайёр эмас экан, - дебди куёв.
— Қанақасига тайёр эмас экан? – сўрабди яна судья.
Куёв дебди:
— Ҳаммомга кирсам, у ҳам орқамдан кириб жанжал қилади-да, сувдаги ҳамма кемаларимни чўктириб юборади.
Математикадан машқ бажара олмайдиган болага калькулятор дебди:
— Ҳеч бўлмаса иккига иккини ўзинг қўшгин!
Бир болакайнинг адаси катта амалдор экан. Болакай мактабдан 2 баҳо олиб келибди. Шунда ойиси боласига дебди:
— Кундалигингни ичига манави пулларни солиб, адангга узатсанг, сени уришмайдилар!
— Давлат иқтисодиёти таназзулга юз тутган. Мамлакат аҳолиси оч, ночор ва норози, аммо жим! Халқ умуман китоб ўқимай қўйган... Ёш болалар ҳам кўчаларда сигарет чекиб юришар, қўни-қўшнилар бир-бирлари билан бир қарич ерни талашиб, ҳукуматга арз қилишарди. Раҳбарлар эса гўёки ҳеч нарсани кўрмаётгандек, бемалол юраверишар, оддий халқнинг пулларига данғиллама...
— Ўғлим, янгиликларни ўқишни бас қил! Компьютерни ўчиргин-да, дарс қилишни бошла!
— Ойижон, ахир мен тарих фанидан “Рим империясини қулаши” мавзусини ўқияпман-ку!
Ичиб олиб маст бўлиб қолган киши темир панжарани ушлаб зўрға судралиб юриб кетаётса, оёғи остидан дайди ит ўтиб қолибди. Маст одам итга:
— Ҳой дайди ифлос ит. Аҳволингни қара! Ҳамма ёғинг расво, тўрт оёқлаб лойга ботиб кетяпсан...! – деса ит дебди:
— Ҳозир мана шу панжара тугасин, кейин ўзингни аҳволингни кўраман!
Бир рассом одам ҳар куни эрта-ю, кеч расм чизишдан бошини кўтармас эмиш. Сабри тугаган хотини рассомга дебди:
— Бўлди, расм чизишни йиғиштиринг, ётинг! - деб уришиб берибди. Эри ишини тўхтатиб, хотининг ёнига бориб ётибди. Шунда бир оз вақт ётгандан кейин,
— Майлими хотин? – дебди эри. Хотини ҳам хурсанд бўлиб кетиб “Майли”, - дебди. Шунда эри шартта ўрнидан туриб, яна расм чизишни бошлаб юборган экан.
Бир қиз севган йигитига дебди:
— Агар мен оламдан ўтсам, нима қиласиз?
Йигит:
— Қизиқсан-а? Қачон кўргансан, жодугарни ўлганини?!
Кўчада кучли шамол кўтарилиб, ёмғир ёға бошлабди. Шу пайт уй эшигини кимдир тақиллатибди. Эр бориб, эшикни очса, остонада шалаббо бўлиб кетган қайнонаси турган эмиш. Куёв ҳаяжонлиб:
— Ойижон, шу ёмғирда нега кўчада юрибсиз? Тез уйингизга боринг! – дебди-да эшикни ёпиб қўйибди.
Бир куни иккита жинни ҳовуз бўйида ўтирган экан.
Биринчи аҳмоқ қошиқда шакар олиб, ҳовузга солибди-да, сувдан олиб ичиб кўриб:
— Эй, шираси чиқмабди, - деса, иккинчи жинни:
— Аралаштирмадинг-ку! – деган экан.
96 97 98 99 100 ... 507