Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Подшо бир маросимда атоқли одамларга тўн кийгизди ва Афандини масхара қилиш учун унга эшакнинг тўқимини берди. Аъёнлар қатори Афанди ҳам подшони дуо қилиб, миннатдорчилик билдирди, сўнг бундай деди:
— Сизларга шоҳим одамлар киядиган тўн бердилар, менга эса, шоҳона лутф-карамлар қилиб, ўз кийимларини ечиб бердилар.
183
Афандининг бир ошнаси оғзи латта билан боғланган бир хумчани омонат топшириб:
— «Бунинг ичида войвоякнинг боласи бор, оғзини оча кўрманг, учиб кетиб қолади» деб, тайинлади.
У кетгандан кейин, Афанди «войвоякнинг боласи қанақа бўлар экан» деб, хумчани очди, қараса: ичи тўла асал.
Афанди бир татиб кўриши биланоқ хумчанинг ёнидан кетмай қўйди, уч кун қорни оғриди.
Беш-олти кундан кейин эгаси келиб хумчани сўради. Афанди олиб чиқди. Эгаси хумчани кўтариб кўриб:
— Афанди, мен кетгандан кейин хумчани очиб, вой-воякнинг боласини учириб юборибсиз, шекилли,— деди.
— Тўғри,— деди, Афанди,— учиб чиқиб уясини тополмай, қорнимга кирган экан, уч кундан бери менинг оғзим билан войвойлайди.
197
Бир куни қўшниси Афандидан сўради:
— Сизда қирқ йиллик сирка бор деб эшитаман, ростми?
— Ҳа, рост,— деди Афанди.
— Сиркани қирқ йил қандоқ асрадингиз? Пича берингчи?
— Ҳар кимга пича-пича бераверсам, қирқ йил ичида сирка қолармиди,— жавоб берди Афанди.
139
Сибирь ҳаво жудаям совуқ. Икки эркак турган экан, бири жуда баҳайбат ит билан, иккинчисидан сўрабди:
— Исиниб олишни хоҳлайсанми?
— Хоҳлайман
— Фас!!
119
Хотин:
— Одам ҳам шунчалик бўкиб ичиши мумкинми? Ҳечам тушунолмайман!
Эр:
— Тушунмаган ишингга аралашмагин деб нечи мартта айтаман сенга?!
65
Агар қиз бола сенга турмушга чиқишга осонлик билан рози бўлган бўлса, демак у осонликча ажрашадиган қиз эмас.
65
Хорижга хизмат сафарига кетган набирасига қари онахон қўнғироқ қиляпти:
— Алло, Шуҳрат қаердасан?!
Набираси шивирлаб:
— Симпозиумдаман бувижон. Ҳозир гаплаша олмайман.
Онахон:
— Мен ҳеч нарсани билмайман! Тузланган бодрингдан 1 банка олиб кетибсан. Бугуноқ банкамни қайтариб олиб келасан!
45
Овчини сўроқ қилаётган терговчи сўрабди:
— Нега жабрланувчига қарата ўқ уздингиз?
— Мен уни буқа деб ўйлабман.
— Одам эканини қачон пайқадингиз?
— Оёғига ўқ текканда сўкишни бошлаганида.
32
Қамоқхонада ишлайдиган йигит дўстига:
— Биз томонларга боргин бир меҳмон бўлиб! Ўтириб кетасан! - деса, дўсти:
— Ниятинг бунча "совуқ"! Худо асрасин-ей! - дебди.
45
Эркак киши йўқ дедими - демак йўқ!
Эркак киши хўп дедими - демак хўп!
Эркак киши йўқ деб туриб, кейин хўп дейишга мажбурми - демак у уйланган.
44