Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қоронғу кўчадан кетаётган афандини кўзига бир шарпа кўринибди.
Афанди уни "Одаммикан?! Ит бўлса-чи?!" деб ўйлабди-да "Итмисан?" деб бақирган экан.
62
Эшик тақиллабди. Аёл очса, бир йигит турганмиш.
— Балкон ойналарига панжара ўрнатмоқчидим, - дебди йигит.
Аёл:
— Ахир бизни уйимизда уста ишлаяпти, - деса, йигит:
— Ўша менман! Балкондан пастга тушиб кетдим, - дебди.
37
— Коронавирусни аниқлайдиган тест жуда-ям тез ишлар эканми?
— Ҳа, 1 сонияда бизни клиникамиз сизда коронавирус бор-йўқлигини аниқлаб беради.
— Қандай қилиб бунча тез?
— Аввал ўзимиз уни сизга юқтириб, кейин "100% бор!" деб айтаверамиз бемалол.
35
Бир одам овоз билан бошқариладиган машина сотиб олибди.
"Вой дод!" деса тўхтар экан. "Ҳайрият" деса юраркан.
Бир кун машинада кетаётса, жар томонга келиб қолибди.
"Вой дод" деса, машинаси тўхтабди. Шу пайт "Ҳайрият" деган экан.
36
"Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?" ўйинида бошловчи иштирокчига дебди:
— Сиз "дўстимга қўнғироқ" имкониятидан фойдаланишингиз мумкин.
— Майли. Мен Америкадаги дўстимга қўнғироқ қилмоқчиман, - дебди иштирокчи.
— Америка? Хорижга қўнғироқ қиламизми? Ахир...!? Майли қўнғироқ қиламиз, - дебди бошловчи.
Иштирокчи америкалик дўсти билан роса 1 дақиқа ҳол-аҳвол сўраб, оиласи, ишлари тўғрисида гаплашиб олибди.
Бошловчи:
— Нега дўстингиздан саволнинг жавобини сўрамадингиз? - деса, иштирокчи:
— Бу саволни жавобини ўзим ҳам биламан. Шунчаки, дўстимга қўнғироқ қилиш учун пулим йўқ эди, - деган экан.
34
Адвокатдан сўрашибди:
— Сизни хизматингиздан фойдаланиш қанча туради?
— 3 та саволга жавоб беришим 1 миллион сўм.
— Шунчалик қимматми?
— Ҳа. Учинчи саволингизни ҳам беринг-да кассага ўтаверинг.
32

Шогирд устози пири комилдан сўради:
— Бу тожвирус сизга тегмадими, Устоз?
Пири комил устоз деди:
— Ўзимга-ку тегмади, лекин жонимга тоза тегди.

36
Йигит:
— Мен сизни севаман.
Қиз:
— Ким бу?
Йигит яна:
— Мен сизни жуда қаттиқ севаман.
Қиз:
— Ким бу деяпман? Менга бундай СМСларни ёзманг!
Йигит:
— Мени иккита Каптивам бор.
Қиз:
— Мен ҳам сизни севаман.
Йигит:
— Ким бу?
40
Фил йўлда кетаётса, йўлидан чумоли чиқиб қолибди.
— Қаердан келяпсан чумоли? – дебди.
— Тоғдан, - дебди чумоли.
— Тоғда ўт-ўланлар қанақа экан? – сўрабди фил ундан.
— Тизза бўйи, - дебди чумоли.
36
18 ёшга тўлган ўғли билан отаси гаплашиб ўтириб дебди:
— Эҳ ўғлим, бизни давримизда ҳам телеграм, фейсбук, инстаграмларинг бўлган.
— Қанақасига?
— Йўлакларга исмимизни ёзиб кетардик, эртаси куни ёнида изоҳлар қолдириб кетишарди...
31