Афандини иккита хотини бўлган экан. Кунларнинг бирида афандидан биринчи хотини сўрабди:
— Қайси биримизни кўпроқ севасиз?
— Икковингни-ям бирдек севаман, - дебди афанди.
— Агар иккала хотинингиз чўкаётган бўлса, кимни биринчи қутқарасиз? - сўрабди яна хотини. Афанди бўлса:
— Сен сузишни биласан-ку..., - дермиш.
Тулки ҳар доим илонни мазаҳ қилиб, оёғи йўқлиги учун устидан кулиб юраркан. Бир куни тулки илонни ёнига келиб:
— Энди ярашайлик, уришмасдан, дўст бўламиз. - дебди.
Илон ҳам рози бўлиб турганакан, тулки:
— Ярашган бўлсак, беш ташла, - деган экан.
Бир киши ишсиз, пулсиз қолиб кетибди. Дўсти унга яхшилик қилмоқчи бўлиб корхонасига ишга жойлаштирибди. У киши ҳар куни келиб-кетиб, ҳеч иш қилмасдан ойлик олиб юраверибди-юраверибди. Бир куни дўстини ёнига кириб дебди: — Шунақаям адолатсизлик бўладими?! — Нима бўлди дўстим? Ахир мен сенга иш бердим, ойлик оляпсан, - деса, ҳалиги киши: — Ишхонага келиб кетишим шартми?! Ойлигимни уйга олиб бориб беришса бўлмайдими!? - дебди.