Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир донишманд ғийбатчиларга қаратиб шундай дебди:
Айтайлик, сен ёмонлаётган одамнинг обрўси тўкилди. Лекин тўкилган обрў сени йўқ обрўингга келиб қўшилмайди-ку!?
40
— Қайси рангни ёқтирасан?
— Жигар рангни.
— Ахир жигар ранг тушкунлик келтириб чиқаради-ку.
— Жигар рангдаги 100 минг сўмлик менга ҳечам тушкунлик келтирмайди.
40
Доктор қабулида:
— Доктор айтинг-чи, шу гап ростми? Соғлиқни ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмас экан?!
— Ким айтди сизга бу аҳмоқона гапни?
48
Қўлларимни ювиб юрсам. Юзимни ҳам доим тоза ювсам, бир мартталик тиббий ниқобим қандай қилиб кир бўлиб қолаётганини тушунмайман.
41
Афандини яхши кўрган ити ўлиб қолибди.
Қўшнилари афандини масхара қилиб, дарвозаси ёнидан ўтиб кетаётиб:
— Ҳа афанди, итингиз ўлиб хафа бўлмай ўтирибсизми? - дейишса, афанди:
— Киринглар! Дўстингиз ўтган жойлар, бироз хотирлаб кетасизлар, - деган экан.
37
— Назокатхон, бугун чиройли бўлиб кетибсизми?!
— Ҳа. Лекин сизга қарата бу фикрни айтолмиман.
— Унда сиз ҳам менга ўхшаб ёлғон гапиринг.
29
Пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган пиёдани машина уриб юборибди.
Машинадан ҳайдовчи ҳовлиқиб тушиб:
— Бахтингиз бор экан, мен – врачман! – деса, ерда ётган пиёда:
— Сизни бахтингиз йўқ экан, мен – юристман! – дермиш.
32
Барча бўйдоқлар диққатига:
Имкониятни қўлдан чиқарманг! Меҳмон чақирмасдан тўй қилиш фақат бу йил бўлади!
38
Болакай уйга хомуш келиб онасига дебди:
— Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади.
Онаси сўрабди:
— Кейин сен нима қилдинг?
Болакай:
— Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.
34
— Адаси, ўғлимиз институтни қизил дипломга тамомлади. Унга бирор каттароқ совға олиб беришимиз керак...!
— Нима, қизил диплом олиб берганимиз етмадими?
33