Пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган пиёдани машина уриб юборибди. Машинадан ҳайдовчи ҳовлиқиб тушиб: — Бахтингиз бор экан, мен – врачман! – деса, ерда ётган пиёда: — Сизни бахтингиз йўқ экан, мен – юристман! – дермиш.
Болакай уйга хомуш келиб онасига дебди: — Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади. Онаси сўрабди: — Кейин сен нима қилдинг? Болакай: — Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.
Менда бор одатлар сизда ҳам борми?
— Йогуртни очганда, биринчи бўлиб қопқоғини ялаб қўясизми?
— Телефонингизга келган смс ни ўқиб, баъзида овоз чиқариб жавоб берасизми?
— Ёқимли смс ларни қайта-қайта ўқиб кўрасизми?
— Эшик ёпиқ турганини кўрсангиз ҳам барибир тортиб кўрасизми?
— Ердаги брусчаткани устидан юриб кетаётиб, фақат бир хил шаклларини босишга ҳаракат қиласизми?
— Кечаси ётоқхонангиз чироғини ўчиргач, краватгача телефонингизни чироғини ёқиб етиб оласизми?