— Қўшниларда нима гаплар?
— Яна одатдагидек, санкциялар олишди.
— Пакетга солиб беришдими?
— Ойликларни ошириб беринг!
— Ошди-ку!
— Бизларникини дегандик... Ўзингизникини эмас!
Шу кунларда одамлар латифа ва ҳазилларни тушунмай қолишди. Улар буни нарх-наводаги яна бир янгилик деб ўйлашмоқда.
Ёзги иш жадвали:
Пашшалар учун - 05:00дан 20:00 гача.
Чивинлар учун - 20:00дан 05:00 гача.
— Нимага сиз корхонангизга фақат уйланганларни оласиз?
— Чунки улар стрессга чидамли бўлишади. Энг муҳими уйга умуман шошилишмайди.
2-3 йилдан кейин умуман касал бўлмаслигимиз керак. Чунки ҳозир онлайн ўқиган талаба врачлар институтни битириб иш бошлашади.
Кечқурун соат 22:00 да ёки 23:00да ухлашингни аҳамияти йўқ.
Лекин эрталаб 6:00 да эмас, 6:05 да турганингни аҳамияти жуда катта!
— Ваниҳоят, "жиннини ёқиш"ни ўрганиб олдим. Жуда фойдали экан.
— Сен "ўчиришни" ўрганишинг керак эди-ку!
Дам олиш учун Чорвоққа боришга пулингиз етмаса, Туркияга боринг...!
— Жароҳатловчи қуролингизни ўзингиз билан олволдингизми?
— Ҳа, албатта. Мана, тилим жойида турибди.