Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.

Бугун эрталаб хотиним:
— Дадаси, бугун ойим меҳмонга келар эканлар, - деди.
Мен ўзимни иложи борича хотиржам тутиб:
— Онажонимиз неча ёшда эдилар? - десам, хотиним:
— 58 ёшдалар, - деди.
Мен янада босиқлик билан:
— Эшитмаяпсанми хабарларни? Коронавирус 50 ёшдан ошганларда кўп учрайди.
Меҳмондорчиликлар ҳам вақтинча тўхтатилиб турилишини-чи, эшитдингми ўзи!?
Онангга айт, мен улар ҳақида қайғуряпман, - дедим-да анча енгил тортдим.
Бу сўзни 16 йилдан буён шунақаям айтгим келардики...

30
Аёл ошхонада овқат сузаётса, сурбет, жонга тегиб кетган қўшниси яна кириб келиб:
— Вой қўшни овқатингиз пишдими? Яна овқатланиб кетарканманда... – дебди.
Жаҳли чиққан уй эгаси унга ҳам овқатдан сузиб, еб ўтиришса, ҳовлидаги ит ирриллайверибди.
— Қўшни, нега итингиз мени таниса ҳам иррилайверади? – деса, мезбон аёл:
— Чунки итим уни косасида овқат еганларни ёқтирмайди, - дермиш.
26
Бир одам дарёда чўка бошлабди. Бор овози билан “Ёрдам беринг! Помогите! Help me!” деб бақираётган экан, ўтиб кетаётган бир киши унга қараб:
— Шунча тилни ўргангунча сузишни ўргансанг бўлмасмиди?! – дермиш.
29
Эр семириб кетган хотининга қараб туриб:
— Онаси, сузишга қатнашсанг бўлармиди... Қоматинг бузилиб кетяпти! - деса, хотини:
— Кит деган жониворни биласизми? Бир умр сузади. Қани унда қомат?! - дебди.
27
Десантчилар парашют билан ўқув-сакраш машқларини бажаришмоқда. Ҳамма вертолётдан сакрай бошлабди. Бортда фақат битта оддий аскар ва прапоршик қолибди. Оддий аскар сакрашга ҳозирланаётган прапоршикни тўхтатибди.
— Ўртоқ прапоршик, онамнинг айтишича, охирги бўлиб сакраган кишининг парашюти очилмас эмиш.
— Бемаъни гап!
— Шундай бўлса ҳам, охирги бўлиб сакрашни истамайман.
— Яхши, - дебди прапоршик, - Сакра. Охирги бўлиб ўзим сакрайман.
Аскар сакраб, ҳавода аста пастлаб бораётса, ёнидан парашюти очилмаган прапоршик бақириб тушибди:
— Ҳа, ўша онангни!!!...
25
Хотин эрига дебди:
— Африкада бир қабила бор экан. У ерда эрлар хотинини сотиб юборармиш. Агар биз ўша қабилада яшаганимизда, сиз мени сотиб юборармидингиз?
Эри дебди:
— Сотиб ўтирмасдим. Совға қилиб юборган бўлардим.
26
Бир одам русларга тобут ясар экан. Кунларни бирида тайёр тобутни етказиб бераман деса, машинаси бузилиб қолибди. “Буюртмани кечиктириб бўлмайди!” дебди-да, тобутни кўтариб олиб боришга қарор қилибди.
Кўчада кетаётса, милиция тўхтатиб сўрабди:
— Тобут бошингизга кўтариб олиб қаёққа кетяпсиз?
Тобут ясовчи одам милицияга:
— Кўмилган жойим ёқмаяпти. Бошқа жой қидириб кетяпман, - деган экан.
27
Бир йигит шартнома билан 10 йил Африканинг чекка бир ҳудудида ишлаб келибди. Аэропортда уни дўстлари кутиб олишибди. Елкасида битта маймунча билан дўстларини олдига келибди. Бир дўсти ундан сўрабди:
— Ҳўш дўстим, у ерлар қандай экан?
— Нимасини айтасан, жуда иссиқ, сув йўқ, ишлаш қийин...
— Келин масаласи-чи? Уйландингми?
— Озиқ-овқат ҳам тақчил экан.
— Уйланиш масаласи қандай экан деяпмиз?
— Дўкон ҳам йўқ, бирон нима олмоқчи бўлсанг, 2 соат машинада бориш керак.
— Эй, сендан аёллар ҳақида сўрадик, - дейишса, елкасида ўтирган маймунча:
— Дада, сиздан онамни сўрашяпти! – дермиш.
26
Спорт залидан қайтган эр хотинига дебди:
— Ҳамма жойим оғриб кетяпти. Тренерим айтдики, мушакларим оғриса, демак улар ўсаётган бўларкан.
Хотини эрини бошига бир уриб:
— Оғридими? Қани энди, миянгиз ҳам ўсиб қолса эди...
34
Бир йигит дўстини ёнига келиб деди:
— Шифокорнинг айтишича, менинг саккиз соатлик умрим қолибди. Юр, туни билан шаҳар айланамиз, бор пулимга ресторанда ўтирамиз.
Дўсти унга:
— Ҳо-о, сен эртага барибир уйғонмайсан. Мен бўлсам эрта туриб ишга боришим керак.
34