Лотереяда бир миллион ютиб олган одамдан интервью олишяпти:
— Бу пулларни нимага сарфламоқчисиз?
— Қарзларимни тўлайман.
— Қолганларичи?
— Қолганлари кутиб туришади...
Эр хотин овқатланиб ўтиришибди. Бирдан эри хотинининг бошига шарт этиб уриб қолди. Шунда хотини:
— Ҳа, Нима бўлди???
Эр:
— Чаппиллатмасдан йе, - дермиш.
Орадан 10 дақиқа вақт ўтгач эри яна хотинига шарт этиб қўйиб қолди.
Шунда хотини:
— Ҳа, яна нима бўлди, - деса
Эри:
— Боя чаппиллатганинг эсимга тушиб кетти, - дермиш
Шифокор беморга:
— Терингизда каналар бор экан.
— Биламан.
— Уларни бирор нима билан даволаб кўрганмисиз?
— Йўқ, улар ҳеч касал бўлишмаган!
— Нима учун касалнинг олдида шифокорлар лотин тилидаги сўзларни кўп ишлатишади?
— Чунки улар, бемор ўлик тилни тезроқ ўзлаштирсин дейишадида.
Адабиёт дарсида ўқитувчи:
— Тилшунослар ахтариб, "ZIZI" сақичининг номи француз тилидан таржима қилинганда, "боланинг булбулча"си, - деган маънони бераркан, - деса.
Қитмирроқ ўқувчилардан бири:
— Рекламадаги бола нега ""ZIZI" менда борку, ZIZI сенда борку", - деб айтишига энди ақлим етди, - дермиш.
— Тақ-тақ!
— Ким бу?
— Бу мен севгиман! Кирсам бўладими?
— Йўқол палакат...!
Бир одам саҳрода чанқаб, зўрға кетаётса, узоқдан байроқ кўринибди. Хурсанд бўлиб, қараса бир савдогар, галстук-бўйинбоқ сотиб турганмиш:
— Эй, ошна сув бер ҳозир ўлиб қоламан, - деса.
Савдогар:
— Менда сув йўқ, галстук олмайсанми?, - дермиш.
— Галстугингни бошимга ураманми? Сув бер, илтимос.
— Менда сув йўқ! Хоҳласанг, анави тепалик орқасида акамнинг ошхонаси бор, - деб ўша ерга жўнатибди.
Ҳалиги одам бир соат ўтгач, қайтиб келиб:
— Эй, ифлос галстугинг неча пул ўзи? Аканг галстукингсиз ошхонага киритмас экан-ку...
— Нимага сиз корхонангизга фақат уйланганларни оласиз? — Чунки улар стрессга чидамли бўлишади. Энг муҳими уйга умуман шошилишмайди.
Оғир бемор болаларни даволанишига бюджетдан пул ажратиб, депутатларни маошига эса телеграмдаги саҳоватли қўллар каналларидан пул йиғсакмикан-а?!
Авваллари ойлик маошимни олгач, сайёҳатга чиқишимни ўйласам, нима учун ишлаётганимни тушунардим. Ҳозир озиқ-овқатларни нарх-навосини кўриб, қорним очмаганини тушуняпман.
128 129 130 131 132 ... 507