Бир киши Россияга кетмоқчи бўлиб йўлга отланибди-да, ўғлини ёнига чақириб дебди:
— Мен ишлаш учун узоқларга кетяпман. Онангга қараб юр. Агар бегона эркак билан гаплашса, ҳовли этагига қурган янги иморатдан битта ғишт олиб қўясан. Қайтгач, шу иморатга қараб ўзим билиб оламан.
Орадан бир йил ўтиб, ҳалиги киши уйига қайтса, ўғли йўқ эмиш.
— Ўғлимиз қани? - деб сўрабди хотинидан.
— Жиннихонада ётибди. Янги қурган иморатни йиқитавериб, жонга тегиб кетди, - дермиш хотини.
Бир куни командир қозок, рус ва тожик аскарларни олиб овга борибди. Командир ҳар бир аскарга қуён овлаб келиш учун вақт берибди.
Қозоқ ва рус ўз вақтида қуён овлаб келибди. Лекин тожикдан дарак йўқ эмиш.
Бориб қарашса, тожик бир бўрини тутиб олиб:
— Командирга қуёнман деб айтасан, - деб ўргатиб турганмиш.
Янги йил куни ёш қиз хомуш ўтириб:
— Қорбободан совғага "Эртаклардагидек, шаҳзода мени қидириб келсин!" деб сўраган эдим. Пиёниста қўшним Тимур ака эшигимни тақиллатиб келишини назарда тутмагандим...