Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Журналист шаҳар кўчаларидан бирида фуқаролардан интерьвю олмоқда:
— Давлатимиз ривожи тўғриси нима дейсиз?
— Жуда оқилона сиёсат олиб борилмоқда. Фуқаролар шод-ҳуррам. Ҳамма нарса етарли. Нарх-наво пасайиб бормоқда. ...
— Сиз қайси туманда истиқомат қиласиз?
— Мен давлатингизга хориждан меҳмон бўлиб келганман.
18
— Сени шунчалар севаманки, исмингни уйимни ҳовлисига ёзиб қўйдим.
— Шунчалик севсанг, уйингни мени номимга ёздириб бер!
20
Манзилга етиб келганда такси ҳайдовчиси йўловчига:
— Узр, мен ҳисоблагични ёқишни унутибман, - дебди.
Йўловчи:
— Бўлиб туради... Мен эса ҳамёнимни уйда унутибман, - деган экан.
17
Икки соат олдин янги телефон топиб олдим.
Ҳеч кимга рақамини беришга улгурмадим-у, лекин кимдир тинимсиз қўнғироқ қилиб жонимга тегди.
Мени янги телефонимга қўнғироқ қилишни бас қилинг!
21
Кобра илон ўзини боласига дебди:
— Бизни заҳаримиз жудаям кучли. У истаган мавжудодни ўлдиради.
Боласи дебди:
— Ойи, унда мен ўлдим! Ҳозиргина тилимни тишлаб олдим.
17
Овчилар бир-бирига ўлжасини мақтана бошлашибди:
— Катта айиқ овладим, - дебди ёш овчи.
— Қандай овладинг? - сўрабди овчилар ундан.
— Биринчи ўқни отдим, тегмади. Иккинчи ўқни отдим, яна тегмади. Учинчи ўқни ҳам отдим. У ҳам тегмади, - дебди.
— Унда қандай қилиб айиқни ўлдирдинг? - дейишса, ёш овчи:
— Айиқ кулавериб ўзи ўлиб қолди, - дермиш.
17
Карантиндан олдин лабимни ботекс қилдирган эдим.
Бу маскани дастидан лабимни ҳам беркитиб юрибман!
20

— Ойи, бугун адам зинадан йиқилиб тушиб ёмон сўзларни айтди.
— Нима деди? Ёмон сўзларни айтмасдан гапириб берақол.
— Унда индамадилар.

23
— Исминг нима сени?
— Тоштемир.
— Исминг бунча қийин?! Эслаб қололмаяпман.
— Қурилиш қилсангиз эслаб қоласиз.
25
Уйда ўтирган пайтим уйда "Кел, шу ўтиришимда эсда қоларли бир иш қилай!" дедим-да, уйда ўтириш бўйича рекорд ўрнатдим.
27