Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Солиқ инспектори янги бойлардан биридан сўрабди:
— Маошингиз ҳаминқадар бўлса, бундай ҳашаматли вилла қуриш учун пулни қаердан олгансиз?
Бой:
— Кунларнинг бирида балиқ овига бордим ва тилла балиқча тутиб олдим. Ундан ана шундай дабдабали уй қуриб беришни тилаган эдим.
Солиқ инспектори:
— Шуям гап бўлдими? Мени ишонади, деб ўйлаяпсизми?
Бой:
— Ишонмайсизми? Кетдик, вилламни кўрсатаман!
Ярим кечаси бир эркак маст ҳолда уйига қайтаётиб кўчадан бир мушукни ушлаб қўйнига солиб олибди. Эшикни таққиллатса хотини очибди.
Эр:
— Танишиб қўй, бу маймун жунглидан келиб қолган.
Хотини кулиб:
— Вой, қанақасига маймун бўлади, бу оддий мушук-ку.
— Сен аралашма, мен мушук билан гаплашяпман.
Доктор тантанавор оҳангда! — О сэр! Сизнинг касалингиз медицинани бойитадиган бўлди. — О худойим-ей! Мен бўлсам 5-6 доллар билан қутиларман деб ўйловдим.