Бир йигит Россияда яшашни бошлабди. У рус тилини яхши биларкану, бироқ “икки” яъни “два” сўзини билмас экан. Бир куни нон олиш учун магазинга кирибди. У иккита нон олиши керак, лекин “икки” сўзини билмайди. Учта ола қолай деса, бисотида иккита нонга етадиган пули бор холос. Бир дона олса, камлик қилади. Нима қилишини билмасдан у ёққа, бу ёққа юрармиш. Буни кўрган сотувчи ҳайрон бўлиб:
— Чего вам надо? – деса, йигит ўйланиб:
— Три хлеба, один ненадо! – деган экан.
Йигит:
— Менга турмушга чиқасизми?
Қиз:
— Мен турмушга чиқадиган йигит кучли ва ишбилармон ҳам бўлиши керак.
Йигит:
— Ахир мен сени безорилардан қутқардим-ку!
Қиз:
— Албатта! Лекин ишбилармон эмассиз-ку?!
Йигит:
— Агар билсанг, ўша безориларни юборган ҳам мен бўламан.