Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир одам “Коррупцияга қарши кураш” бўлимига кириб дебди:
— Менга коррупцияни йўқ қилиб берсангиз!
У ердагилар бўлса:
— Майли. Қанча берасан? – деган экан.
— Тартиб-интизом ва тозалик ходимларимизнинг энг асосий шиори бўлиши керак, - дебди корхона директори иш сўраб келган йигитга.
— Ҳа, албатта!
— Масалан, сиз бу ерга киришдан аввал оёғингизни артдингизми?
— Артдим! Тоза қилиб артдим!
— Иккинчидан, биз учун тозаликдан ҳам муҳим жиҳат - ростгўйлик. Корхонамиз эшиги олдида пол латта йўқ-ку?!
— Оддий аскар Ҳолдоров!
— Мен, ўртоқ командир!
— Нега формангизни ёқаси тикилмаган?
— Бу сизни қизиқтирмасин! Ўзим биламан!
— Оддий аскар Ҳолдоров. Командир билан қандай гаплашяпсиз?! Нега формангизни ёқаси тикилмаган деб сўрадим сиздан...
— Мен тикишни билмайман.
— Бу мени қизиқтирмайди!
— Мен ҳам айтяпман-ку, бу сизни қизиқтирмасин деб!