Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир куни бодринг билан помидор чўмилгани борибди. Карамни ҳам уларга ҳаваси келиб:
— Мен ҳам чўмилсам бўладими? – дебди.
— Майли, фақат кийимларингни ечиб чўмил! – дебди бодринг.
Карам ечинавериб-ечинавериб, йўқолиб қолган экан.
Криминал хабар.
Маньяк ҳужум қилган қиз шошганидан, унинг юзига сумкасидаги газ баллончаси ўрнига "Шанель no 5" атиридан сепиб юборди. Жаҳл билан "Аблаҳ! 150 доллар туради-я, бу атир!" деб маньякни сумкачаси билан уриб, дўппослаб, чалажон қилиб қўйди...
Адвокатга мурожат қилган аёл:
— Айтинг-чи, агар эрим билан ажрашсам, қонун бўйича менга бойликнинг ярми қоладими?
— Ҳа. Тенг ярми! Ўзи нима учун ажрашмоқчи бўляпсиз? – дебди адвокат.
— Йўқ... Мен ҳали-ям бадавлат эркакни қидириб юрибман, - деган экан аёл.