Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Таксига бир отахон ўтирибди. Уч минг сўмга келишишган экан, отахон битта беш минг сўмлик бериб тушибди. Таксичи икки минг қайтим бераман деса, отахон йўқ бўлиб қолибди.Таксичи қайтимни бера олмаганидан қайғуриб юрса, кунларнинг бирида яна ўша отахонни кўриб қолибди.
— Мен ўша таксичиман. Қайтимингизни берай десам, йўқ бўлиб қолдингиз. Қаёққа кетиб қолдингиз?, - деса, чол жаҳл билан:
— Аҳмоқ экансан! Машинани колодецни ёнига ҳам тўхтатасанми?! Машинадан тўппа-тўғри колодецга тушиб кетгандим! - дермиш.
15
— Севги бўлмаган гап!
— Севги бор! Ана Малоҳатхон мисол. Ҳақиқий севишни ундан ўрганиш керак.
— Эсингни еганмисан? Ахир у тўрт марта турмушга чиқди. Севишни келиб келиб ундан ўрганиш керакми?! Тавба!
— Тўрт мартта эрга теккан бўлса ҳам, ўйнаши ҳамон ўша битта одам!
17
Иккита футбол ишқибозлари суҳбат қурмоқда:
— Бу ўйинчи ҳақида фикрингиз қанақа?
— Бу ўйинчи менга Алишер Узоқовни эслатмоқда!
— Ахир у футболчи эмас-ку?
— Шунинг учун ҳам уни эслатади-да...
14
Иккита одам поезд купесида кетмоқда.
Бири иккинчисига:
— Карта ўйнамаймизми?! Йўл олис...
— Мен карта ўйнашни билмайман-да.
— Мен ҳам деярли билмайман! - деб чўнтагидан картани чиқариб, икки-уч мартта аралаштиришди-да, бирданига:
— Вой, бу ерда иккита карта етишмаяпти. Валет ғишт ва қирол қарға...!
16
— Интернетга кириб "Чиройли, ақилли, қадди-қомати келишган, меҳрибон қиз билан танишмоқчиман" деб ёзиб ўтирсам, бир зумда орзуимдаги гўзал орқамга келиб қолибди. Фақат қўлида ўқлов билан компьютеримга қараб турган экан...
15
Бир қиз дугонасига дебди:
— Келишган, бадавлат ва аҳмоқ йигитга турмушга чиқишингни худодан сўрайман.
— Нега аҳмоқ?
— Сенга уйланадиган йигит аҳмоқ бўлади-да!
19
— Кеча қайнонам пляжда чўмилаётиб акулага дуч келибди.
— Вой бечора...
— Ҳавотир олма! Акула тирик. Ўша пайт қайнонамни қорни тўқ экан. Бўлмаса еб қўярди.
16
— Ўғлим, бор, қўшнимиздан болғасини сўраб тур!
...— Беришмади ада...
— Одамлар мунча зиқна бўлишмаса. Бирор жойи камайиб қоладими!? ...Кир, ичкаридан ўзимизни болғани олиб чиқ!
15
Бир куни саньаткор эр тўйдан келиб, хотинига:
— Мана йигирма минг сўм! Олиб қўй! Бу пуллар дуторимни иккита торини ҳурмати. Ҳар бирига ўн мингдан беришди, - деса, хотини ўйланиб туриб:
— Чанг чаладиган саньаткорга эрга тегсам бўларкан, - дермиш.
59
Беш ёшли қизалоқ хонани бурчагида туриб, онасига дебди:
— Ойижон, шу ишингиз тўғрими?
— Ёмон ҳулқинг учун сени жазоладим. Ўша жойда тур!
— Ёш бўла туриб, шу бурчакда, сиз ҳақингизда ёмон фикрлай бошлаяпман! Яхши эмас, ойижон!
72