Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Яқинда интернетда ўқидим. Битта миллионер ҳамма бойлигини ёшлигида севган қизига васият қилибди.
— Нима учун? Ахир у аёл унга турмушга чиқмаган-ку?
— Шунинг учун ҳам унга миннатдорлик билдирган-да...
— Азизим, мени севасизми?
— Севаман!
— Гапингиз рост бўлса, чекишни ташланг...
— Ташлайман!
— Ичишни ҳам ташлайсиз-а?
— Ҳа!
— Маошингизни менга олиб келиб берасизми?
— Бераман маошимни ҳаммасини!
— Вой, мени деб жонингиздан ҳам воз кечишга тайёрмисиз?
— Тайёрман! Нима қиламан бунақа ҳаётни?!
Бир кишига савол беришибди:
— Ким кўпроқ ҳаётидан мамнун бўлиб яшайди? Тўртта боласи бор одамми ёки тўрт миллион пули борими?
— Тўртта боласи бор одам-да! Чунки, тўрт миллиони бор одам яна кўпроқ пул хоҳлайверади...
Бошлиқ янги ҳисобчини ишга олмоқчи бўлиб, номзодларни суҳбатга чақирибди:
— Икки карра икки нечи бўлади?, - деб савол берибди. Ҳаммадан "тўрт" деган жавоб чиқибди. Фақатгина битта номзод жавоб бермабди. Ёлғиз қолишгач, бояги индамай ўтирган номзод бошлиққа яқин келиб:
— Нечи бўлсин хўжайин? Қанча қилиб берай?, - деган экан, бошлиқ ўша номзодни ишга олибди.