Бир кишига савол беришибди:
— Ким кўпроқ ҳаётидан мамнун бўлиб яшайди? Тўртта боласи бор одамми ёки тўрт миллион пули борими?
— Тўртта боласи бор одам-да! Чунки, тўрт миллиони бор одам яна кўпроқ пул хоҳлайверади...
Бошлиқ янги ҳисобчини ишга олмоқчи бўлиб, номзодларни суҳбатга чақирибди:
— Икки карра икки нечи бўлади?, - деб савол берибди. Ҳаммадан "тўрт" деган жавоб чиқибди. Фақатгина битта номзод жавоб бермабди. Ёлғиз қолишгач, бояги индамай ўтирган номзод бошлиққа яқин келиб:
— Нечи бўлсин хўжайин? Қанча қилиб берай?, - деган экан, бошлиқ ўша номзодни ишга олибди.
Бир ўзбек Францияга борибди. Эйфель минорасига қараб турса, француз йигит ўтиб кетаётган экан. Уни тўхтатиб сўрабди:
— Бу минорани қанча вақтда қуришган?
— Бир ойда, - дебди француз.
Ўзбек, - бу йигит мени алдади, - деб ишонмабди.
Кейин ўша француз Ўзбекистонга келибди. У Регистонга келиб, ҳалиги ўзбекни учратибди ва ундан сўрабди:
— Бу иморатларни қанча вақтда қуришган?, - деса,
— Ҳозир келаётганимда йўғиди, - дермиш ўзбек.