Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир йигит дўстидан сўрабди:
— Нега хотининг билан ажрашдинг?
Дўсти:
— Хотиним икки ойдан бери "Сиз мени севмайсиз, мени севмайсиз" деб гапираверди...
— Хўш, кейин нима бўлди.
— Шу..., айтганидек бўлди...!
12
Бир ёшли болакайни онаси эридан сўрабди:
— Қаёққа кетяпсиз?
— Футболга, - дебди эри.
— Ўғлимизни ҳам ўзингиз билан олиб кетинг!
— Нега?
— Ана қаранг, барибир бу ерда, бекорга бақириб ўтирибди...!
11
— Доктор, мени кўзим оғрияпти. Кўриб қўйинг
— Хўш, кўзингиздан кўриниб турибдики, ўпкангиз шамоллаган, ичакларда муаммо бор, ошқозонингиз ишламаяпти.
— Доктор, ахир бу кўзим протез! Бунисини кўринг!
12
Тажрибали тарвуз сотувчиси ўғлини бошига бир чертиб, имтиҳонларга тайёр ёки тайёр эмаслиги билиб оларкан!
8
— Сизнингча, ким ақллироқ? Эркакларми ёки аёлларми?
— Аёллар!
— Нега бунақа деб ўйлайсиз?
— Нега эмиш... Ахир эркакнинг чиройли оёқларига учиб, турмушга чиққан биронта аёлни кўрганмисиз?
9
Тўртта содда йигит шаҳардаги ресторанга кириб, нима овқат буюришни бимай ўтиришса, ёнидаги столда бешта йигит менюга қараб:
— Бизга ҳаммамизга Бефштекс олиб келинг, - дейишибди.
Ҳалиги тўрттала йигитлар буни эшитиб қолиб, официантга қараб:
— Бизларни ҳаммамизга тўрфштекс олиб келаверинг!, - дейишган экан.
12
Уч яшар Сардор бувисига деди:
— Бувижон! Сиз доимо: «Шакарнинг ҳам ози ширин», - дердингиз. Боғчага шунча бордим, бўлди-да энди!
9
— Гули, юзингга нима қилди? Ҳудди эри урган хотинни юзига ўхшаб қолибди.
— Яшшамагур сигиримиз, шунақа қилиб қўйди.
— Вой, юзингга тепиб юбордими?
— Йўқ, ҳар куни соғаётганимда думи билан юзимга ураверарди. Думи қимирламасин деб, ғишт боғлаб қўйгандим.
8
Ёш қиз телефонидан собиқ севган йигитларини рақамларини ўчириб ташлашни унутган экан. Бир пайт ошхонадан онаси уни чақирибди:
— Қизим, телефонингга жавоб бер! Сенга қандайдир Аблаҳ қўнғироқ қиляпти.
9
Бир аёл тиқилинчда ҳамёнини тушириб қўйибди. Бироздан кейин ёшгина бола аёлни ҳамёнини қайтариб берибди. Аёл ҳамёнини очиб кўриб болага:
— Мени ҳамёнимда иккита беш мингталик бор эди. Бу ерда ўнта минг сўмлик турибди-ку?! - деса, болакай:
— Биласизми, олдин ҳам биттасини ҳамёнини топиб бергандим. У менга миннатдорчилик билдириш учун майда топа олмаганди. Шунга пулларингизни майдалаб қўйдим, - дермиш.
6