Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир куни Месси билан Рональдо гаплашиб қолишибди.
Месси:
— Мени бир нечта кубокларим бор, - дебди.
Рональдо эса:
— Менда эса, Ўзбекистондаги “Уммон” гуруҳини дастхати бор, - деган экан.
18
Пули йўқ одам ресторандан кабобни ҳидини ҳидлаб-ҳидлаб қайтиб келади.
Тиши йўқ бўри ҳам қўйларни атрофини айланиб-айланиб қайтиб келади.
8
Бири мақтанчоқ бошқаси эса камтар бўлган икки дўст суҳбати. Мақтанчоқ керилиб гап бошлади:
— Ваниҳоят iPhone 8 олдим. Телефонмисан телефон экан!
Функциялари даҳшат!
— Табриклайман дўстим!
— Ишонасанми, кўчада, ишхонада, транспортда ҳамма менга қарайди... Сени эса юришингни қара!? Хитойликларни матоҳини тутиб...! Гадоймисан нима бало?!
— Насиб қилгани шу эканда...
— Майли сиқилма, зўр бўлади ҳали. Ҳа, айтганча, дўстим, маошгача озгина қарз бериб туролмайсанми???
14
Поездда кетаётган йўловчи эҳтиётсизлик қилиб, купе эшигини қаттиқ ёпиб юборган экан, соқов йўловчининг қўлини сиқиб қўйибди.
Натижада эса, соқов одам:
— Вой дод!, - деб бақириб юборибди ...
112
Қишлоқда яшайдиган йигитлар кечаси нечида уйга қайтганини ота-онаси аниқ билади.
Чунки тракторда шовқинсиз келиб бўлмайди-да.
115
Бир куни Ойпошша эрига:
— Дадажониси, қўшнимиз Мехрихонга ўғли Москвадан шунақа сюрприз юборибди-ки, аста қўяверасиз, "ха-ха-ха" Ҳавотир олманг. Ўғлимиз бизга бундай сюрприз, яъниким келин, асло олиб келмайди, "ха-ха-ха", - деса
Ойпошанинг эри хотинига ачиниб қараб:
— Хотинжон, ўғлинг сенга бошингда ёнғок чақиб, маймундай ўйнатадиган "енгил кавалерияни" яъниким келинни тайёрлаб қўйган, - дермиш.
107
— Манга қара, нега сан пичоқни кўтариб олдинг?
— Сиз.
— Нима, нима сиз?
— Ука... пичоқ кўтариб олганга сизлаб мурожат қилишади.
122
Афандининг хотини ўлиб, бир тул хотинга уйланди. Бу хотин бўлар-бўлмасга жанжал кўтарар...
— Ўлган эрим ундоқ эди, бундоқ эди, — деб йиғлар эди.
Афанди бир куни ундан баландроқ овоз чиқариб йиғлади. Хотин ҳайрон бўлиб сўради:
— Мен-ку ўлган эримни эслаб йиғлаяпман, сиз нега йиғлайсиз?
Афанди пиқ-пиқ йиғлаб туриб жавоб берди:
— Агар ўша шўрлик эринг ўлмаганда, сен тул қолмаган бўлар эдингу, мен сенга уйланмаган бўлар эдим...
153
Афанди шайх билан қабристонни зиёрат қилиб юрар эди. У қабр тошига ёзилган бир лавҳани ўқиб ҳайрон қолди, унда: «Бу шаҳарнинг подшоси Султон Абдулмалик поп Султон Абдулмуталиб жаҳонга машҳур бўлиб уч ёшида вафот этди» деб ёзилган экан:
Афанди таажжубланиб шайхдан сўради:
— Уч ёшида ўлган бола қандай қилиб жаҳонга машҳур бўлади?
Шайх жавоб берди:
Султон Абдулмалик етмиш йил яшаб шундан фақат уч йилини хурсандчилик билан ўтказган эканлар. Шуни умр ҳисоблаб, васият қилганлар.
— Агар шундай бўлса,— деди Афанди,— мен ўлганимда қабримга лавҳа тош қўйиладиган бўлса, унга: «Мулла Насриддин туғилди-ю ўша замони ўлди» деб ёзилар экан-да!
172
Подшо Афандига буюрди:
— Мана бу отга миниб, эгардан тушмасдан ҳокимни айтиб келинг! Афанди отга миниб, ҳокимнинг уйига борди, девордан қараса, ҳоким меҳмонлари билан палов еб ўтирибди. Афанди дарҳол отдан тушди-ю, эгарни отдан олди, эгарни минганича ҳокимнинг ҳовлисига кирди. Ҳоким буни кўриб: Бу қанақаси?—деб сўради.
— Подшонинг амри шу,— деди Афанди.
Афанди эгардан тушмасдан туриб, паловдан тўйиб егач подшонинг амрини ҳокимга айтди. Ҳоким Афандидан койиди:
— Шу гапингизни аввал айтсангиз бўлмасмиди, бу ақлни сизга ким ўргатди?
Афанди жавоб берди:
— Ош ўргатди, бегим, ош!
171