Эр уйига югуриб келиб, ошхонадан хотинини кўтариб чиқиб спальнига қараб югурибди.
Хотин ҳайрон, 5 йилда биринчи марта деб эр, хотинини спальнига ётқизиб, устига ўзи ётиб. Адиёл билан устиларини ёпиб хотинига қараб:
— Қара соат олдим қоронғида ёнади, дебди
Бир куни Афанди қўй боқиб юрса, бир қўйни каласи ариққа тушиб оқиб кетибди, буни кўрган Афанди бир сиқим хашакни олиб, ма-ма жонивор, деб тутиб олибди.
Афанди бир куни кечаси қабристон ёнидан ўтиб кетаётган эди, қаршидан бир тўда отлиқлар чиқиб қолди. Афанди уларни ўғри гумон қилиб, бир очиқ гўр ичига кириб беркинди. Отлиқлар буни пайқаб Афандини ўғри деб ўйлашди, гўрнинг тепасига келиб:
— Сен кимсан?—дейишди.
— Мурдаман,— деди Афанди.
— Мурда бўлсанг кечаси нима қилиб юрибсан?
— Томоша қилиб юрибман.
— Ўлик ҳам томоша қилиб юрадими?
— Рост айтасизлар, мен хато қилибман,— деди Афанди ва яна гўр ичига кириб кетди.