Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Битта эркак йиқилиб тушиб, бошини ёриб олибди. Қонини ялаб кўриб, “Пешонам шўр экан”, - дермиш.
56
Туғруқхонада акция:
Икки ўғил кўрган кишига учинчиси қўшиб берилади!
47
Ҳозир кимдир ўз севган қизини қўлини ушлаб турибди. Сен бўлса телефонни ушлаб ўтирибсан...
49
Ўқитувчи “Яшаш учун кураш” мавзусида дарс ўтмоқда:
— Айтинглар-чи, кимсасиз оролга ўзингиз билан нима олиб кетган бўлардингиз?
— Мен оч қолмаслик учун бир қоп буғдой олиб кетардим, - дебди Маъруф.
— Мен эса битта хизматкор ва шароб тайёрлаш учун узум кўчатини олиб кетган бўладим, - дермиш Шариф.
Шунда Хамид ўрнидан туриб:
— Мен оролга ўзим билан Маъруф ва Шарифни олиб кетган бўлардим, - деган экан.
139
Ҳокимиятга ушбу мазмунда шикоят аризаси тушибди:
"Мени квартирамни рўпарасида аёллар ҳаммоми жойлашган. У ердаги ҳамма нарсалар менга кўриниб туради. Бу менинг аҳлоқим, этикамга маънавий ва жисмоний таъсир кўрсатяпти. Шунинг учун мени квартирамни алмаштириб беришингизни сўрайман".
Бу масалани кўриб чиқиш учун коммиссия аъзолари уйга келиб, текшира бошлабди.
— Отахон, нега ёлғон гапирасиз? Ахир ҳеч нарса кўринмаяпти-ку!, - дебди текширувчилар.
— Шунақами? Сен шкафни устига чиқиб қара-чи?, - дебди.
Коммиссия аъзоларидан бири шкафни устига чиқиб қарай бошлабди.
— Йўқ. Барибир ҳеч нарса кўринмаяпти!
— Сен чапроққа сурилгин. Яна..., яна-ям..., яна озгина...
Шкаф устидаги одам "гурс" этиб йиқилибди.
Бобой бўлса:
— Ана кўрдингми ўғлим?! Ҳар куни шу аҳвол.., - дермиш.
136
Хўроз мусиқа мактабига ҳужжат топширвоти.
— Ўқиб нима қиласан? Туппа-тузук қичқирасанку?
— Нима қилай, товуқлар дипломинг борми деб сўрашаяпти!!
193
Табибдан бемор сўради:
— Ўзи бу гиёҳ дориларни фойдаси борми?
Табиб:
— Ҳа, албатта мана катта ўғлимга машина, кенжа ўғлимга уй олиб бердим...
203
Бир йигит оғайнисини уйида ужас кино кўриб туриб, соатига қараса 23:55миш.
— Кеч бўлиб кетибди-ку, оғайни мени катта йўлгача кузатиб қўйсангчи, - дебди.
Ярим йўлга етмасларидан меҳмон томда турган шарпани кўриб қолибди. Шарпа ҳудди қиз болага
ўхшармишу, юзига қанақадир нур тегиб турганмиш. Меҳмон:
— Оғайни орқага қайтамиз, қара томни тепасида вампир бор экан, - деса
Оғайниси томга қараб:
— Бу вампир эмас, қўшнимизни қизику. Telegram'га кираман деб антенна қидиряпти, - дермиш
145
Хотиним мендан хафа бўлса, гаплашмай қўяди. 2 кундан кейин ўзи биринчи бўлиб гапиришни бошлайди. Биласизми нимага? Чунки ўтган 2 кун мени тинч юрганимга чидай олмай гапирваради.
59
Бир болакайдан сўрашибди:
— Исминг нима?
— Й ҳарфидан бошланади, топинг-чи! - дебди болакай.
— Йўлдошми? Йигиталими? ...
— Йўқ, топа олмадингиз! Йустам.
— Рустам экан-ку?! Нега Й дан бошланади дейсан?!
— Й ҳайфини айта олмайман!
42