Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.

Телевизорда ҳамма тинимсиз "уйда ўтиринг" дейди. Ҳечким "уйда ётинг" демайди. Ўтиришдан зерикиб, ётиб кўрдим. Мазза экан...

44
— Салом дўстим! Эшитишимча урушда сен ярадор бўлган экансан?
— Ҳа, чап кўкрагимга ўқ теккан.
— Унда қандай қилиб тирик қолгансан, юрагингга тегмаганми ўқ?
— Йўқ! Ўқ теккан пайтда юрагим товонимга тушиб кетганди.
46
Икки бурга суҳбатлашмоқда:
— Эй ўртоқ, кал одамнинг бошида нима қилиб юрибсан? Сочи бор одамни бошида мазза қилиб юр!
— Мен ўзи сочи бор одамни бошида яшайман. Бу ерга фақат чанғи учгани келиб тураман.
40
Устоз ўқувчиларга: Эртага ҳаммангиз 5000 дан ремонтга олиб келинглар!
Шунда бир ўқувчи:
— Устоз мени дадам билан ойим Россияда-ку!? - деса, устоз:
— Унда 50 доллар олиб келавер, - дермиш.
46
''Бузоқни югургани сомонхонагача'' деган мақолни эшитган бузоқ умуман югурмайдиган бўлибди.
48
"Фақат нон билан одамнинг қорни тўймаса керак" - деб ўйлаган ошпаз шашликга озгина гўшт қўшиб юборибди.
45
Эр эрталаб уйқудан уйғониб, "Хотин!", - деб чақирса, хотини югуриб кириб:
— Турдингизми азизим? – деса, эри жилмайиб:
— Ҳа, турдим балиқчам! Нонуштани тайёрланг! - дебди.
Хотини ҳам жилмайиб:
— Ҳўп бўлди айиқ полвоним, - деб чиқиб кетаётса, эри ўзига-ўзи пичирлаб: "Нима бало у ҳам мени исмимни эсидан чиқариб қўйдимикин”, - дермиш.
41
Хотин эрига:
— Дадаси, бугун тушимда менга Galaxy олиб берибсиз.
— Хотинжон, сенга неча марта айтаман, ёмон туш сувга айтилади, бошқа ҳеч кимга айтилмайди деб!
43
Битта эркак йиқилиб тушиб, бошини ёриб олибди. Қонини ялаб кўриб, “Пешонам шўр экан”, - дермиш.
55
Бир йигит уйланиб, тўй куни келинга дебди:
— Мен эркак кишиман. Эркак киши "кўчани одами" бўлади. Шундай экан мен кўчада кўп бўламан. Сени борлигинг мен учун иккинчи даражали иш, тушундингми? - деса, келин:
— Ҳа тушундим! Энди мен шу уйга келин эканман, қайнона-қайнотамга набиралар туғиб, уларни хурсанд қилишим керак. Шундай экан, менга ҳам сизни кўчада эканлигингиз иккинчи даражали иш, - дермиш.
46