Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Икки бурга суҳбатлашмоқда:
— Эй ўртоқ, кал одамнинг бошида нима қилиб юрибсан? Сочи бор одамни бошида мазза қилиб юр!
— Мен ўзи сочи бор одамни бошида яшайман. Бу ерга фақат чанғи учгани келиб тураман.
40
Устоз ўқувчиларга: Эртага ҳаммангиз 5000 дан ремонтга олиб келинглар!
Шунда бир ўқувчи:
— Устоз мени дадам билан ойим Россияда-ку!? - деса, устоз:
— Унда 50 доллар олиб келавер, - дермиш.
46
''Бузоқни югургани сомонхонагача'' деган мақолни эшитган бузоқ умуман югурмайдиган бўлибди.
48
Дорихонага бир аёл кириб дебди:
— Ҳурракни тўхтатишим керак, шунга дори борми?
— Ҳурракни ўзи ким отади?
— Эрим.
— Мана сизга 1 ўрам пахта!
— Пахтани бошимга ураманми?
— Ҳар куни қулоғингизга тиқиб ётсангиз, ҳурракни эшитмайсиз.
101
— Дада, ойим айтдилар-ки ароқ қиммат бўлиб кетибди. Энди камроқ ичадиган бўларкансиз.
— Ойинг сал янглишибди ўғлим. Энди сен камроқ ейдиган бўлдинг.
65
"Фақат нон билан одамнинг қорни тўймаса керак" - деб ўйлаган ошпаз шашликга озгина гўшт қўшиб юборибди.
46
Бир куни афанди фарзандли бўлибди. Орадан бир йил ўтибди фарзанди биринчи айтган сўзи "Товуқ" бўлибди. Ўша куни товуқ ўлиб қолибди. Кейин "Сигир" деса, у ҳам эртасига ўлиб қолибди.
Афанди ўғлига:
— Ўғлим "Дада" демагин, илтимос, - дебди.
2 кун ўтиб, боласи "Дада" деган экан афанди уйига кириб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Бир кун ўтармиш, ўлмасмиш. 2 кун ўтармиш, ўлмасмиш.
Учинчи кунига хотини кириб:
— Чиқинг адаси. Қўшнимиз Қўчқор ака ўлиб қолибдилар, - деган экан.
45
Рус тилини яхши билмайдиган иккита йигит Россияда яшар экан. Бир куни товуқ гўштини сотиб олиш учун дўконга киришибди. Растага қарашса, товуқ кўринмабди. Биттаси сотувчини ёнига бориб:
— Где петух? - деса, сотувчини жаҳли чиқиб, ҳалиги йигитни ёқасидан олиб:
— Кто петух? - деб урмоқчи бўлса, ёнидаги шериги иккала қўлини тепага кўтариб:
— Стоп, стоп - дебди-да, югуриб бориб битта тухумни олиб келиб сотувчига кўрсатиб:
— Где мама? - дермиш.
43
Туғруқхонадаги аёлни ёнига фаришта келиб:
— Фарзандингни дунёга келтираётганингда сенда бўладиган оғриқларнинг ярмини боланинг отасига ўтказиб қўяман, - дебди.
— Тунда аёл фарзандини дунёга келтириб бўлгач, тонгда уни кўргани келган эрига:
— Адаси, кечаси яхши ухладингизми? - деса, эри:
— Йўқ, қўшнимиз Нормат ака кечаси билан бақиравериб, умуман уйқу бермади, - дермиш.
45
Аскар чегара бузғунчисини қўлга олибди. Бузғунчи сигир терисини ёпиниб олиб, моллар подаси орасида ўтиб кетаётганда чегарачи уни пайқаб қолибди.
Бузғунчини қўлга туширган аскарни қаҳрамон деб атаб, ундан интервью олишибди:
— Айтинг-чи, душманни қандай қилиб қўлга олдингиз?
Чегарачи Ваня минбарга чиқиб, ҳикоясини бошлабди:
— Давлат чегарасини муҳофаза қилиб, қамиш орасида ўтирар эканман, ёнимдан моллар подаси ўтиб қолди. Кутилмаганда сигирлардан бири подадан ажралиб чиқиб, ёнимга келди-да: «Давлат чегарасига олиб борадиган йўлни кўрсатиб юборинг, илтимос», деб қолди. Ана шундагина миям ишлаб, у бегона сигир эканлигини фаҳмлаб қолдим. Ахир, маҳаллий моллар йўлни яхши билишади-ку!
41