Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир куни афанди ўзбек, рус ва қозоқга биттадан автомобиль олиб келишларини айтибди. Ўзбек велосипед, рус Малибу ҳайдаб келибди. Қозоқдан эса дарак йўқ эмиш. Шунда афанди:
— Энди ҳар ким олиб келган нарсасини кўтарсин, - дебди.
Ўзбек велосипедни дарров кўтарибди. Рус эса бир кулиб, бир йиғлармиш.
Афанди русдан нега кулиб, йиғлаётганини сўрабди.
Шунда рус афандига:
— Йиғлашимни сабаби, Малибуни кўтара олмаяпман. Кулишимни сабаби эса, анави ерда қозоқ танк ҳайдаб келяпти, - дермиш.
Қўшни ўғлингизни тарбияси билан яхшилаб шуғуллансангиз бўлмайдими? Бемахалда тунги барларда, кафеларда дайдиб юраркан?!
— Сизга ким айтди?
— Ана қизим айтди, ҳар куни кўрар экан!!!
Хотиним мендан хафа бўлса, гаплашмай қўяди. 2 кундан кейин ўзи биринчи бўлиб гапиришни бошлайди. Биласизми нимага? Чунки ўтган 2 кун мени тинч юрганимга чидай олмай гапирваради.
Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Япония эшкакчилари ғолиб бўлибди. Бизникилар эса энг охирги. Натижа таҳлилига кўра японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан. Бизникилар гуруҳда эса 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор! У ишдан кетибди.