Бир болакай шимини кийибди-ю, тугмачасини тақиш эсидан чиқиб қолибди. Адаси буни кўриб дебди: — Ўғлим, дўкон очиқ қолибди-ку! Ўғли бўлса: — Дўкон очиқ бўлса, музқаймоқ олиб беринг! – дебди.
Афанди эшагини бир қариндошиникига олиб бориб : — Сизникида бироз муддат туриб турсин, - дебди. Вақт ўтиб афанди қайтиб келса, эшаги озиб кетган экан. Қариндошига: — Нима бериб боқдингиз буни? – деса, у одам: — Ҳали овқат бериш ҳам керакмиди?! – дермиш.
Филлар билан чумолилар жанг қилишибди. Филни устига бир амаллаб чиқиб олган чумолига пастдаги шериклари бақираётганмиш: "Филни томоғидан бўғ!"
Эрталаб соат 4.00да уйга қайтиб келган эр секин ётоқхонага кириб ётмоқчи бўлиб турса, хотини уйғониб кетибди. — Нега бунча эрта туряпсиз? - дебди. Эр: — Ош бориди наҳорда, - дебди-да, туриб кийиниб чиқиб кетган экан.
— Дугонажон, нега яхши йигитлар ёмон қизларга уйланиб олишаркин-а?! — Билмиман. Эрингдан сўраб кўр-чи...
Фарзандни онасига берадиган саволлари: 1. Бугун нима овқат? 2. Соат нечи ўзи? 3. Устозим телеграмдан нима вазифа юборибдилар? 4. Қачон олиб берасиз? 5. Кўчага чиқсам майлими? 6. Кўйлагим қаерда? 7. Нега менга олиб келмадингиз? 8. Яна эсингиздан чиқдими? Фарзандни отасига берадиган саволи: 1. Ойим қаердалар?
Бир қиз хафа бўлиб ўтирса, дугона ундан сўрабди:
— Нима бўлди? Нега хомуш ўтирибсан?
— Севган йигитим менга “Биз бошқа учраша олмаймиз. Сени бошқа севмайман!” деб ёзилган смс юборди.
— Вой дугонажой... Ёмон бўпти-ку...
— Бунга эмас, иккинчи смс ига хафаман!
— Яна нима деб ёзибди?
— Иккинчи смсда “Узр, сенга эмас эди. Адашиб юборибман” деса бўладими!?
— Сенга иккита янгилигим бор.
— Яхшисидан бошлайқол.
— Ким айтди сенга яхши хабар бор деб?!
Икки дугона суҳбатларидан:
— Йигитим билан тўй кунимизни ҳеч танлай олмаяпмиз.
— Нега? Шунчалик қийин эканми?
— Ҳа... Мен баҳорда, қилайлик, масалан 30 мартда десам, у 30 февралда тўй қиламиз дегани-деган...!
Тиббиёт институти талабалари ўқитувчиси билан моргда амалий машғулот ўтишмоқда. Ўқитувчи:
— Биз врачлар ҳеч нарсадан жирканишимиз керакмас. Масалан, мана шу жасадни ўлишидан аввал нима таом еганини билиш учун оғзига бош бармоғимизни тиқиб, сўнг бармоғимизни ялаб кўрамиз, - деб кўрсатиб берибди.
Табиийки, ҳамма талабалар устозининг орқасидан шундай қилишибди.
Шунда ўқитувчиси:
— Тўғри қилдинглар, лекин врачлар эътиборли ҳам бўлиши керак. мен бош бармоғимни тиқиб, ўрта бармоғимни ялагандим, сизларга ўхшаб бош бармоғимни яламагандим... – дермиш.
62 63 64 65 66 ... 507