Қўнғироқ қилсанг, "Эшитмабман", "Телефоним ёнимда эмас эди" дейишади. Телеграмдан ёзсанг, дарров ўқишади.
— Ойликларни ошириб беринг! — Ошди-ку! — Бизларникини дегандик... Ўзингизникини эмас!
Ишга кириш учун суҳбат: — Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз? — Интернет ишлаб турса, ҳар қандай соҳада мутахассисман!
— Мени бувам соғлом турмуш тарафдори бўлган. — Қанақасига? — Дўконга ҳар доим пиёда бориб келган. Ҳозиргиларга ўхшаб машинада эмас! — Дўкондан нима олган? — Ароқ ва сигарет...
Никоҳ оқшомида куёв уялиб ўтирган келинга дебди: — Тўйгача қўлингни ҳам ушлатмадинг. Одобли қиз эканинг шундоқ кўриниб турибди. Акс ҳолда сенга уйланмаган бўлардим. Келин жавоб берибди: — Шу нарсага фаросатим етгунича биласизми мени қанча йигитлар ташлаб кетишган...!
Ишга боришни хоҳламагним учун эрталаб ҳамкасбларимга қўнғироқ қилиб, тана ҳароратим юқори экани айтиб, ёлғондан "Ковид бўлганга ўхшайман", деб айтдим. Эртаси куни 3 та ҳамкасбим "Мендан ковид юқтириб олганини" айтиб ишга келишмади.
Мия кўринмайдиган жойда жойлашган. Лекин ишламаса, дарров сезилади.
Ўрмонда катта байрам! Ҳамма ҳайвонлар хурсанд юрибди, айниқса айиқ. Чунки Маша турмушга чиқиб кетаётган экан!
Бир йигит қизига СМС ёзибди: — Қалайшан? Қиз: — Нега ш? с эмас? Йигит: — Оғзимда ношим бор!
Сэлфига тушган икки дугона суратга қараб туриб, бири дебди:
— Вой, хунуклигини қара! Бўлмайди! Қайтадан тушамиз!
Иккинчиси:
— Сен яхши тушгансан! Мени қарасанг-чи... – деса, дугонаси:
— Мен шундоқ ҳам сен ҳақингда гапиряпман, - дермиш.
56 57 58 59 60 ... 507