Икки дугона турмуш қурмасликка қарор қилиб бирга яшашаркан. Зерикмаслик учун бир мушук ҳам боқишаркан. Фикримиз бузилмасин деб мушукни ҳеч қаерга чиқаришмас экан. Мушук ҳар баҳор кўчага чиқгиси келиб, безовта бўлавераркан.
Дугоналардан бири яхши йигит билан танишиб турмушга чиқиб, асал ойига кетибди.
Бир неча кундан кейин ундан хат келибди: "Дугонажон, тақдиринг ўз қўлингда, аммо мушукни ҳозироқ қўйиб юбор!".
Бир чўпон қўй билан шахмат ўйнаб ўтирган экан.
Буни кўрган одамлар:
— Жуда ақилли қўй экан-ми?! – дейишса, чўпон:
— Нимаси ақилли!? 2:1 га ютқизяпти, - деган экан.
Бир йигит пивохонага кириб бир бокал пиво ичиб:
— Қанча беришим керак? - деса, бармен:
— Уч юз, - дебди.
Ҳалиги йигит чўнтагидан бир ҳовуч танга чиқариб, уч юзини санаб, растани устига сочиб ташлаб, чиқиб кетибди.
Бармен ҳайрон қолаверибди. Эртасига ўша йигит яна келиб бир бокал пиво ичиб, дебди:
— Пиво ҳалиям уч юзми?
— Ҳа, уч юз!
Йигит чўнтагига қараб:
— Майда йўқ экан. Мана беш юз! Икки юз қайтимини бер! - деб битта беш юзталик берибди. Бармен ҳам кечаги қасдини олмоқчи бўлиб, икки юз тийинни полга сочиб:
— Ана қайтими, териб ол! - дебди.
Йигит бир барменга, бир полда сочилиб ётган тийинларга қараб, чўнтагидан юз сўмлик тийин чиқариб, растани устига сочиб ташлабди-да:
— Менга яна бир бокал пиво, - дермиш.