Афанди поездда рус одам билан кетаётган экан. Бир пайт рус киши афандига топишмоқ айтишни таклиф қилибди. Тополмаса, 25 минг беришини айтибди. Афанди рози бўлиб, гап бошлабди.
— Под сталом болтаетса, на букву "Б" начинается, - дебди.
Рус роса уриниб тополмай, 25 мингни бериб, — Жавоби нима? - деса, афанди:
— Ботинка, - дебди ва иккинчи топишмоқни бошлабди:
— Под сталом болтаетса, на букву Е начинается, - дебди.
Рус узоқ ўйланиб, яна 25 мингни бериб, жавобини сўраса, афанди:
— Ещё одна ботинка, - дермиш..
Бир йигит пивохонага кириб бир бокал пиво ичиб:
— Қанча беришим керак? - деса, бармен:
— Уч юз, - дебди.
Ҳалиги йигит чўнтагидан бир ҳовуч танга чиқариб, уч юзини санаб, растани устига сочиб ташлаб, чиқиб кетибди.
Бармен ҳайрон қолаверибди. Эртасига ўша йигит яна келиб бир бокал пиво ичиб, дебди:
— Пиво ҳалиям уч юзми?
— Ҳа, уч юз!
Йигит чўнтагига қараб:
— Майда йўқ экан. Мана беш юз! Икки юз қайтимини бер! - деб битта беш юзталик берибди. Бармен ҳам кечаги қасдини олмоқчи бўлиб, икки юз тийинни полга сочиб:
— Ана қайтими, териб ол! - дебди.
Йигит бир барменга, бир полда сочилиб ётган тийинларга қараб, чўнтагидан юз сўмлик тийин чиқариб, растани устига сочиб ташлабди-да:
— Менга яна бир бокал пиво, - дермиш.
Бир қиз ажойиб йигит билан танишиб қолибди. Йигит билан ҳар куни учрашиб, бирор жойга боришгач, қизни уйга олиб келиб қўяркан-да, — Тўхтанг. Шошмай туринг!, - деб машинасидан тушиб, қизга эшикни очиб бераркан. Қиз дугоналарига мақтаниб:
— Ҳали бунақа олийжаноб йигитни учратмагандим, - дебди.
Йигит эса ярим йилдан бери машинасининг эшигини ичкаридан ҳам очилиши учун устахонага олиб боролмаётган экан...
Эр хотинига деди:
— Арзанда ўғлинг яна ҳамёнимдан пулларимни ўмарибди!
— Нега энди у бўларкан? Балки мен олгандирман ...
— Йўқ, сен эмас! Ҳамёнимда пулларимни ярми қолиб кетибди.