Иккита врач суҳбатлашмоқда: — Биласизми, мен беморимда ультратовуш текшируви ўтказиб шундай диагноз қўйдимки, у 1 ойдан ортиқ яшамаса керак деб ўйлагандим. 1 йил ўтди, соппа-соғ юрибди... — Кўрдингизми? Инсон яшашни истаса, сиз билан мени диагнозларим бир тийин экан.
Милиция таянч пунктида эркак тушунтириш хати ёзиб ўтирибди: "Ўта кучли психотроп воситачилар таъсирида эдим..." Ички ишлар ходими эркакка: — "Воситачилар" деб эмас "восита" деб тўғри ёзинг! Эркак: — Йўқ, бу ерда мен хотиним ва қайнонамни назарда тутдим.