Йигит қизга: — Сени қаттиқ севаман. — Бу гапни кўпчилик қизларга айтгансиз! — Демак, сени навбатинг экан!
Врач: — Агар ароқ ичмасангиз, умрингизни анча узайтирасиз! Бемор: — Тўғри айтасиз доктор! 1 ҳафта ичмагандим, 1 йилдек туюлди.
Бир кун рақамлар баҳслашиб қолишибди. — Мен азалдан бахтсизлик олиб келганман. Мендан ҳамма қўрқади, - дебди 13 рақами. — Мен келган йилимда вабо тарқалган. Мен омадсиз йил бўлганман, - дебди 1872 рақами. — Мен эса чечак касаллиги билан келиб, кўпчиликни ёстиғини қуритганман, - дебди 1901 рақами. Бир пайт ўртага 2020 рақами чиқибди. Ҳамма жим бўлиб қолибди. — Қайси бирини айтай?! - дебди у.
7 мартта овқатланиб, 11 мартта ухлаб турсам ҳалиям карантинда эканман.
Факт: Жудаям уятчан қизлар уялганидан кўйлакларини этаги билан юзларини беркитмоқдалар.
Насиҳат: Ота-боболаримиз бир майизни қирқ бўлиб, ўзлари ейишган.
Бир аёл 4 ёшли ўғилчаси билан кўчада бораётган экан, чиройли дугонасини учратиб қолибди. Дугонаси билан кўришиб, ўғлига: — Ўғлим, холангни ўпиб қўй! - деса, болакай: — Йўқ, урадилар! - дебди. — Нега унақа деяпсан ўғлим? - дебди онаси. — Адам ўпганларида бу хола урганлар, - дермиш.
Сўнгги хабарлардан бири: Аниқлашларича, ҳамма диназаврларни кўриниши бир хил бўлган. Фақат ҳамма археологлар суякларни ҳар хил қилиб йиғган эканлар.
Эрнинг 8 март куни аёлига айтаётган сўзларига: Хоҳлайсанми? Сенга ойни совға қиламан! Истасанг юлдузларни, қуёшни, сайёраларни, денгиз-у дарёларни совға қиламан! Сўрайвер! Пул тўланмайдиган ҳамма нарсаларни сўрайвер!
Икки дўст суҳбати:
— Сени виждонинг тозами?
— Мутлақо тоза! Бирон мартта ишлатмаганман.
138 139 140 141 142 ... 507