— Раҳбарингиз яхшими? — Жуда яхши. — Ростанми? — Ростан! Ёмонласанг, дарров бўшайсан.
Иккита эшак учрашиб қолибди. — Ишларинг яхшими? — Яхши. Ўзингники-чи? — Хўжайиним ўғлини ҳар куни сўкади. Хотинини ва мени аралаштирмасдан сўкса бўлади-ку!
— Тўйдан аввал бир кунда мени беш дақиқа кўрсангиз ҳам жуда бахтли эдингиз, - дебди хотин эрига. — Ҳозир ҳам бахтли бўлардим, - дебди эри.
— Бошлиғингни кайфияти яхши эканини қаердан билдинг? — Маошимни оширишни сўрасам, роса кулди-ку!
Йигит Бўзсув қирғоғида ўтирса, сувдан бир қурбақа чиқиб қолибди-ю, тилга кирибди: — Мени ўпсанг, гўзал маликага айланаман... Буни кўрган йигит қурбақани олиб чўнтагига солаётганмиш: — Нима қиляпсан? Мен гўзал маликаман, - деса, йигит: — Гўзал маликалар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа ҳали бирорта блогерда йўқ. Сен менга шундайлигинча кераклироқсан! - деган экан.
Қамоқхонада бир маҳбус иккинчисидан сўраяпти: — Сен ўзи бу ерга қандан қилиб келиб қолгансан? — Аксирганим учун келиб қолдим. — Сени коронавирус бўлган деб ўйлашдими? — Йўқ. Ўғриликка тушганимда аксириб, қоровулни ўйғотиб юборганман.
— Дўстим, мен бу йил албатта институтга кираман! — Нега бунча аниқ гапиряпсан? — Тоза ҳавода мия яхши ишлайди дейишади-ку!
Жиноятчилар гуруҳи томонидан заҳарланган пуллар хайрия фондига топширилибди. Нима учундир барча бошлиқлар ва назоратчилар заҳарланибдилар. Муҳтожлардан бирортаси ҳам заҳарланмабди.
Эри ярим тунда маст аҳволда уйга кириб келса, хотини: — Соат нечи бўлди?! Шу пайтгача қаерларда юрибсиз? - деб қўлига соатни оволиб жаврай кетибди. Эри хотиржам овоз билан: — Кўп валдирама! Акс ҳолда кейинги сафар кўлингга календарь олиб гапирасан! - дермиш.
Она туя ва бўталоқ суҳбати: — Ойи, нега бизни оёқларимиз катта ва хунук? Отни оёғини қаранг. Шунақа бўлса бўлмайдими? — Эҳ болам, биз чўлда, қумни устида юрамиз. Шунинг учун оёқларимиз шунақа. — Ойи, нега бизни белимизда ўркач бор. Текис, чиройли бўлса бўлмасмиди?! — Ўғлим, биз чўл ҳайвонимиз. Ўркачимизни ичида сув ва ёғ сақлаймиз. — Ойи, нега бизни лабларимиз бунақа катта ва қўпол? — Чунки чўлдаги тиконларни ейишга мўлжалланган. — Ойи, ахир биз туғилгандан бери зоопаркда яшаймиз-ку!
137 138 139 140 141 ... 507