Бир йигитга кўчада майда пул зарур бўлиб қолибди.
Чўнтагига қўл солса, 50 минг сўмлик чиқибди. Атрофда ҳеч ким йўқ, фақат йўл четида ГАИ ходими турган экан.
— Кечирасиз, шуни майдалаб бера олмайсизми?! - дебди йигит пулни узатиб.
ГАИ ходими пулга қараб туриб:
— Узр, ўзи ҳозиргина постга турдим. Ҳали пул йўқ, - дермиш.
Хотини касал эр ёнида ўтириб, ҳамдардлик билдиряпти:
— Хотин, сен касал бўлгунча мен бўлмайманми? Азроил мени жонимни олса ҳам майли эди, - деб турса, шу пайт азроил кириб келиб қолибди. Афанди шоша-пиша:
— Ассалому алайкум! Азроил ҳазратлари, ким касал, ким соғ ўзингиз кўриб турибсиз, - дермиш.
Футбол жамоаси мураббийси ўз лавозимидан озод этилар экан, ўрнига янги сайланган мураббийнинг қўлига 3 дона рақамланган конвертда хат тутқазибди ва дебди:
— Бу конвертларни ҳозир очмагин! Оғир дамларинг келганда бирин-кетин очаверасан...!
Орадан озгина вақт ўтиб, команда яна мағлубиятга учрай бошлабди. Шунда мураббий 1-рақамдаги конвертни очибди. У ерда: "Ҳамма айбни менга ағдаравер!" деб ёзилган экан. Мураббий шундай қилибди.
Орадан яна вақт ўтибди. Мавсум тугаб, кетма-кет мағлубиятлар команда мураббийсини оғир аҳволга солиб қўйибди. 2-рақамли конвертни очганида у ерда "Катта ваъдаларни бер!" деган ёзув ўқибди. Яна маълум вақт мураббийни тинч қўйишибди.
Учинчи йил мағлубият! Ҳеч қандай ғалаба йўқ! Муҳлисларнинг норозиликлари! Сўнгги конвертни очган мураббийни кўзи шу ёзувни ўқибди: "Хатларингни ёзавер!!!"