Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қайнона ҳар учта куёвини синамоқчи бўлибди. Биринчи куёви дарвозадан кириб келиши билан, ўзини ҳовлидаги ҳовузга ташлабди. Катта куёв дарҳол қутқариб олибди. Эртасига катта куёвни дарвозаси олдида янги Нексия машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.
Эртасига қайнона ўртанча куёвини ҳам ҳудди шундай синабди. Ўртанча куёви тонгда ташқарига чиқса, дарвозаси олдида янги Матиз машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.
учинчи куни қайнона кенжа куёвини синаш учун ўзини сувга ташлабди. Кенжа куёв ичида ўйлабди:
— Катта божамга Нексия, иккинчи божамга матиз тегди. Менга эски Тико ёки шалоғи чиққан Жигули тегса керак, - дебди-да, қайнонасини қутқармабди.
Эртаси куни эрталаб кўчага чиқса, дарвозаси олдида янги Каптива турган эмиш. Устида "Севимли куёвимга қайнотасидан" деган ёзув турганмиш.
25
— Менга жуда кучли будильник керак.
— О, айни вақтида келдингиз. Бизда зўри бор. Аввал ўт ўчирувчиларнинг сиренаси чалинади, унинг ортидан артиллерия овозлари эшитилади. Бу ҳам фойда бермаса, устингизга бир челак совуқ сув сепади. Шундан кейин ҳам ўрнингиздан турмай ётаверсангиз ўзи ишхонангизга қўнғироқ қилиб, сизнинг касал бўлганингизни билдириб қўяди.
— Кучсизлик қилмасмикан?..
— Яна биттаси бор. Юқоридагиларни бажарганидан кейин ҳам уйғонмасангиз, гўрков билан домлани ҳам қидириб топиб келади.
23
Бир куни афандини ўғли футбол ўйнаб қайтибди. Афанди:
— Хўш, нечта гол урдинг ўғлим?
Ўғли:
— Иккита.
Афанди:
— Ҳисоб нечи бўлди ўзи?
Ўғли:
— 1:1 бўлди ада!!!
22
Йўл патруль хизмати машинаси ресторан ёнида навбатчилик қилмоқда. Ресторандан учта киши маст ҳолатда чиқиб келиб, ҳар бири ўзларини машинаси ўтиришади. Бир пайт қараса, орасида битта маст эркак умуман оёқда тура олмайдиган аҳволда рульга ўтириб, ҳайдаб кетибди.
ДАН ходими ўша машина орқасидан қувлаб кетади. "Дарҳол автомобилни тўхтатинг", деб тўхтиб қараса, машинадан умуман ичмаган, ҳушёр ҳолатда ҳайдовчи тушиб келибди. Буни кўрган инспектор ҳайрон бўлиб:
— Ахир қанақасига? Сиз ғирт маст эдингиз-ку?! - деса, ҳайдовчи кулиб:
— Бугун ГАИни чалғитиш навбати менга келганди-да, - дермиш.
21
Рус, япон ва ўзбек аёллари суҳбатлашиб қолишибди.
Рус:
— Мен тўйдан кейин эримга уй ишларини қилмаслигимни айтдим. У кўчага чиқиб кетди, кечгача уни кўрмадим. Кечқурун уйимизга бир хизматкор олиб келди.
Япон:
— Мен эса тўйдан кейин умуман уй юмушларини бажармаслигимни айтсам, эримни бир ҳафта кўрмадим. Бир ҳафтадан кейин у робот олиб келди. Ҳозир ҳамма ишларни робот қилади.
Ўзбек:
— Мен ҳам тўйдан кейин эримга уй ишларини қила олмаслигимни айтгандим, эримни уч-тўрт кун умуман кўра олмадим. Кейин секин-секин бир кўзим очилди. Кейин иккинчи кўзимни кўкаргани кетиб, униси-ям кўра бошлади.
22
— Адаси, ҳанузгача менга бирор мартта гул сотиб олмагансиз...!
— Ҳали тириксан-ку, хотин...!
24
Замонавий олифтагарчилик бу:
Қўлида айфон телефон, лекин ҳисобида пул йўқ!
Каптива автомобили бор, лекин бензинга пул йўқ!
23
ДАН ходими автомобилни тўхтатса, ҳайдовчи камарни тақмаган экан.
— Нега камарни тақмадингиз? - деса, ҳайдовчи тиржайиб:
— Сиз хурсанд бўлинг дедим-да, - дебди.
22
Она қизига:
— Қизалоғим, пайпоғингни кийиб ол. Ахир, йўталяпсан.
Қизи:
— Пайпоқда ҳам йўталавераман-ку, ойижон...
23
Бир аёлнинг телефони жиринглаб қолибди.
Аёл гўшакни кўтариб:
— Алло! – дебди.
Бир одам:
— Фарзандларингиз бизни қўлимизда! - деса,
Аёл қўрқиб кетиб, ялина бошлабди:
— Барча шартларингизга розиман! Илтимос, фақат болаларимни қайтаринг???
Шунда ҳалиги одам:
— Эсингизни еганмисиз...?! Тезроқ келинг, ҳадемай боғча ёпилади, – дермиш.
42