Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Эшиги очиқ ҳолда юриб кетаётган маршрутка ҳайдовчиси орқага ўгирилиб дебди:
— Бу нимаси? Эшикни ёпинглар!
Орқа ўриндиқлардан бирида кетаётган аёл норози оҳангда:
— Ичкари жуда иссиқ. Бироз эшикларни очиб кетаверайлик! – деса, ҳайдовчини жаҳли чиқиб:
— Эсингиз жойидами? Йўлда кимдир тушиб қолса-чи?! – дебди.
Йўловчи аёл ҳайдовчига жавоб берибди:
— Ҳавотир олманг! Ўзим йўл кира ҳаққини тўлаб юбораман...!
24
Ҳурматли эркаклар! Агар сиз мактаб билан бир девор қўшни бўлсангиз ҳам, хотинингиз шаҳарни нариги четидаги мактабга фарзандингизни ўқишга беради...
46
Дала ўқув машғулотларига чиққан командир сержантга топшириқ берибди:
— Мен уйқуга ётяпман. Уйқудан турганимда дастурхонда қуён гўштидан қайноққина шўрва бўлсин! Тушунарлими?
— Ҳудди шундай, ўртоқ полковник! - жавоб берибди сержант.
Бир соат вақт ўтгач, полковник уйғониб, не кўз билан кўрсинки, столга ёзилган дастурхон устида қайноққина шўрвадан хушбўй буғ чиқмоқда. Табиийки, полковник ҳайрон.
— Хўш, бунчалик қисқа вақт ичида қуён тутишга қандай муваффақ бўлдинг? - сўрабди у сержантдан.
— Муаммо бўлмади, ўртоқ полковник. Атрофга қарасам, аллақандай қуён югуриб юрибди. Милтиғимни кўтариб, ўт очдим. Бечора “миёв” дейишга ҳам улгурмади! – дермиш сержант.
21
— Стюардесса, нимага самолёт силкиниб учяпти?
— Ким айтди сизга учяпмиз деб?! Самолётимиз носоз экан. Самарқандгача 300 километр, ерда юриб етиб олишга қарор қилдик.
17

Ҳукумат вакиллари «Чернобыль» АЭС дан бўшаб қолган ерларга нима экиш мумкинлиги ҳақида муҳокама қилмоқда:
— Дарахт экиб бўлмайди. Ер заҳарланган. Мевали кўчатларни гапирмаса ҳам бўлади...
— Мен биламан! Бу ерларда тамаки етиштириш керак. Тамакини йиғиб олиб, ундан сигарет тайёрланади ва сигарет қутисини устига шундай ёзув ёзиб қўйилади:
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги марта огоҳлантиради! Чекиш соғлиқ учун хавфли!”

16
Бир сайёҳ Бомбей кўчасида адашиб қолибди. Шунда тўғридан бир барзанги, қоп-қора йигит келаётса, ҳалиги одам ёнидаги кўчага бурилиб қочмоқчи бўлибди. Шунда ҳалиги барзанги йигит сайёҳга:
— У ёққа борма! Кийимларингни ечиб олишади, - деса, сайёҳ барзангига:
—Раҳмат ака! Яхши айтдингиз. Қаёққа борай? – дебди.
Барзанги:
— Шу ерда ечинавер, - деган экан.
18
Google да сўзларни таржима қилиб ўтиргандим, “Қайнона” деб ёзсам, “Илон” деб таржима қилиб берди.
Интернетга ҳам ишонч қолмабди!
18
Афанди вафот этибди. Фаришталар унинг савоблар ва гуноҳларини тарозида ўлчаб кўрса, иккаласи ҳам тенг экан. Фаришталар сўрабди:
— Қаёққа тушмоқчисан? Жаннатгами ё дўзахгами? Шунда афанди жаннатга қарабди. Ҳамма шахмат, шашка ўйнаб ўтирган экан. Кейин дўзахга қарабди. У ерда дискотека бўлаётган экан. Афанди:
— Жаннатга кирсам, зерикаман. Майли дўзахга кира қолай, – деб дўзахга кирибди. Кириши билан ҳамма бир-бирини ураётган экан.
Афанди фаришталардан:
— Нега бундай бўлди? – деб сўраса, фаришта:
— Бу реклама эди! – деган экан.
30
— Адаси, яна овқат ейсизми?
— Ҳа, албатта. Ахир шунча меҳнатим кетган.
— Қанақа меҳнат? Овқатни мен тайёрладим-ку?!
— Мен хотин танлашга деяпман.
17
Бир куни чумоли филга бир гап айтган экан, фил кулавериб “ичаги узилибди”!
Ҳайвонлар чумолидан сўрашибди:
— Филга нима дединг?
— Мени этигимни кийиб олганингни биламан! Ўзинг жойига қўйиб қўй! – дебди.
22