Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Икки ҳамкасбнинг телефон суҳбати:
— Уйда ўтириб биласанми кимга ўхшаб қолдим?
— Кимга?
— Нафақахўрга. Пул йўқ, қиладиган иш ҳам йўқ!
19

Камбағалликнинг 3 босқичи бўлади. Булар:
1. Нонга ҳам пул қолмади.
2. Сўм умуман қолмади.
3. Тўйга деб йиғган доллардан майдалашни бошлаш керак.

17

Ишга жойлашмоқчи бўлган номзод суҳбатдан ўтмоқда:
— Тажрибангиз борми? - сўрабди раҳбар.
— Ҳа, бу йигирманчи суҳбатим... - дебди номзод.

20
Фавқулотта вазиятлар вазирлиги (МЧС) фуқароларнинг телефонларига СМС юбориш бўйича рекордни Коронавирус туфайли Соғлиқни сақлаш вазирлигига (ССВ) топширди.
23
— Нега ишга кеч қолиб келяпсиз?
— Уйдан кеч чиқгандим...
— Эртароқ чиқсангиз бўлмайдими?
— Эртароқ чиқишга кеч бўлган эди.
23
Эркак дўстидан сўради:
— Хотинингга 8 мартда нима совға қилдинг?
— Эркинлик совға қилдим, эркинлик!
27
Бир қиз курсдош дугонасига гапириб беряпти:
— Кеча йигитим билан айланиб юрсак, уни аввалги севган қизи учратиб қолдик. У қиз менга қараб “Мендан нимаси ортиқча буни?” деса бўладими!
Дугонаси қизиқиб:
— Хўш? Сен нима дединг? – сўрабди.
— Ўйлаб ўтирмай йигитимни кўрсатиб “мана нимам ортиқча” дедим.
15
Бойиб кетиш ниятида тадбиркор бўлишни режа қилдим. Бизнес режа ҳам ишлаб чиқдим. Кейин билсам, солиқ кодексида мен учун режалар аллақачон ёзиб қўйилган экан.
17
Энг яхши кун – Эртага!
Эртага чекишни ташлайман! Эртага спорт билан шу-улланишни бошлайман! Эртага диетага “ўтираман”! Эртадан ўқишни бошлайман! ...
18
Аёлларнинг муаммоси – эркаклар. Лекин эркакларни ўзлари дунёга келтиради.
Демак, аёллар ўзларининг муаммоларини ўзлари яратар эканлар.
16