Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Ҳозирги ёшлар жуда ғалати кийинишади-да! Масалан, мана бу қиз...
— Бу мени ўғлим!
— Ие, узр. Сиз уни отаси эканингизни билмабман.
— Мен онаси бўламан!
— Алло, салом ойижон! Мендан ҳавотир олманг, мен касалхонадаман.
— Бас қил қизим! Саккиз йилдан бери гапни шундан бошлайсан! Врач бўлиб ишлайсан-ку ахир.
Ёш бола бозорда ойисини йўқотиб қўйиб, йиғлаётса, бир одам уни овутмоқчи бўлиб:
— Агар ойингни юбкасидан ушлаб юрсанг, уни йўқотиб қўймасдинг, - деса, бола хўрсиниб:
— Ушламоқчи эдим, қўлим етмади, - дермиш.