Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Эшмат "мелиса" бозордан 10 та қўй сотиб олиб тоққа чўпонга обориб:
— Мана 10 та қўй, мана ем хашакга пул, мана бу хизмат хаққингиз яхши қарасангиз яна қўшиб бераман, - деб қўйларни ташаб кетибди.
Бир йил вақт ўтиб чўпонни олдига келиб сўраса, 10 та қўйни кўрсатибди.
Эшмат "мелиса": Мен сизга 10 та қўйни обкелиб берганимга бир йил бўлди, наҳотки биттаси ҳам туғмаган бўлса, - деса.
Чўпон:
— Сизни милициялигингизни эшитиб, битта ҳам қўчқор қўйларингизга яқинлашмади, - дебди.
Икки жинни автобус бекатда турибди. Бири иккинчисидан сўради:
— Сен қайси автобусни кутвосан? 6-автобусни.
— Мен бўлсам 5-автобусни кутвоман..
— Воооой, қара 65-автобус кевотти. УРА бирга кетарканмиз!