Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир кампирни шифохонага олиб келишибди.
Шифокор кампирга:
— Сизни ўтган сафар ҳам қўзиқориндан заҳарланишдан даволаган эдим. Нима бўлди? - деса, кампир:
— Ўша қўзиқоринни қолганини еб қўйибман, - дермиш.
22
— Янги Ласетти олибсан. Қанақа экан? – деб сўрабди йигит дўстидан.
Дўсти бўлса:
— Яхши. Ишхонага 20 дақиқада бораман. Уйга эса 2 соатда келаман, - дебди.
— Нега? – сўрабди йигит.
— Чунки олдинги юришга бешта узатма бор. Орқага эса битта, - дермиш дўсти.
21
Бир одам йўлда кетаётиб, жуда-ям исиб кетибди.
Дўконлардан бирига кирса, муздеккина экан. Бироз дам олиб турмоқчи бўлса, сотувчи келиб сўрабди:
— Келинг, нима оласиз?
Ҳалиги одам:
— Дам оламан, борми? – дермиш.
18
Талабалар шиори:
3 баҳо оладиганлар: 3 қўй лекин мани тинч қўй!
4 баҳо оладиганлар: Етса билим, етмаса пулим!
5 баҳо оладиганлар: Ҳаражатсиз ҳаракат 0 га тенг!
19
Бир йигит чиройли қизни олдига келиб:
— Яхши қиз, менимча сиз оқ отдаги шаҳзодангизни кутяпсиз, шундайми?
Қиз:
— Ҳа, шундай!
Йигит:
— Кетдик унда...
Қиз:
— Шаҳзода қани...?
22
— Чебурашка, мени эшитяпсанми? – дебди тимсоҳ Гена.
— Эсинг жойидами? Менга яхшилаб қараганмисан ўзи? Қандай қилиб сени эшитмаслигим мумкин?!
27
Кунларнинг бирида хўроз товуқни ресторанга таклиф қилибди.
Ресторанда официант:
— Нима буюрасизлар? - деса, хўроз:
— Менга битта грилл, товуқга эса тўртта қайнатилган тухум олиб келинг, - дермиш.
19
Қиз севган йигитига дебди:
— Адам сиз билан учрашиб, яқиндан танишмоқчилар.
— Нега? Ахир кеча қўлида болта ушлаб, мени роса қувладилар-ку?
— Адам югуриш бўйича спорт устаси. Сизга ета олмабдилар. Шунга сизни ёқтириб, учрашиб кўрмоқчилар-да.
18
Нега уяли алоқа операторлари "Телефон хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида" деган сўзни 3 тилда гапиришади???
Барибир ҳаммамиз биринчисини эшитибоқ, гўшакни жойига қўямиз-ку...!
17
Ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиётган бир йигит ўқитувчига савол берибди:
— Қизил чироқда чорраҳани кесиб ўтса бўладими?
Ўқитувчи ҳам чарчаб, асаби бузилиб турган экан:
— Ҳа бўлади. Фақат иккала қўлингни кўтариб ўтишинг керак, - дебди.
— Нега айнан қўлни кўтариш керак, - деса, ўқитувчиси:
— Ўлганингдан кейин ечинтириш осон бўлиши учун, - дермиш.
18