Ақлли капалак атиги бир кун яшашини билиб қолиб, ўша куни жиноят қилган экан, 15 кун ўтириб чиқибди.
Акула боласи онасидан сўрабди: — Она, нега биз одамни ейишдан аввал сувда уни атрофида уч мартта айланамиз? Дарров еб қўйсак бўлмайдими? Онаси дебди: — Дарров еб қўйсанг, ошқозонингда бақиравериб жонга тегади. Аввал сувда бақириб олсин, кейин ейсан!
— Кечирасиз, шу яқин-атрофда милицияни кўрмадингизми? — Йўқ, кўрмадим. — Унда ҳамёнингни бер овсар!
Худо хоҳласа шу 2020 йилдан эсон-омон ўтиб олсам, невараларимга 2019 йилдан кейин 2021 йил келган деб айтаман!
Телефонимга СМС келди. "Қарзларингни қайтар! Акс ҳолда севган қизингни бошқа қайтиб кўрмайсан. Ўқиб ҳайрон қолдим. Бўйнимдаги шунча катта қарзларим бунчалик кўп қувонч олиб келади деб ўйламагандим.
Икки йигит суҳбати: — Кеча Алишердан қарз сўрасам бермади. Алишер номард экан. — Дўстим, сенга айтиб қўяй, мен ҳам номардман.
Шогирд устозидан сўради: — Устоз, нега мен 2 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир? Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб сўради: — Сен қуёшнинг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасанми? — Албатта, устоз. — Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласанми? — Шубҳасиз, устоз. — Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингни кўрганда чуқур ўйга толасанми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасанми? — Жуда ҳам кўп марта, устоз. — Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингда хис қиласанми? — Деярли ҳар куни, устоз. — Ҳаа, аҳмоқ, калтафаҳм! Вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда аллақачон талаба бўлиб юрган бўлардинг! деган экан.
Хотин эрига: — Танишган кунимиз ёдингиздами? Эр: — Ҳа. Мен таксига хуштак чалсам, ёнимга сен келгансан.
— 2019 йилдаги даромадни нимага сарфладинг?
— Иморат солдим. Ўзинг-чи?
— Қорин солдим.
Бир аёл онасини 2 кунга онасини кўриб келиш учун кетибди. Кетаётиб эрини вафодорлиги синамоқчи бўлибди.
Эртаси куни уйга хотини қайтиб келса эрини жаҳли чиқиб ўтирган эмиш.
— Онаси, қошиқларни қаерга қўйгансан? Кеча топа олмай, овқатни қўлда едим, - деса, хотини ётоқхонага кириб эри ухлайдиган кўрпани тагини очиб:
— Мана қошиқлар. Агар мен йўқлигимда ҳам уйда ухлаганингизда кўрган бўлар эдингиз, - дермиш.
65 66 67 68 69 ... 507