Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Иккита ўзбек Францияга бориб ресторанга кирибди. — Француз тилини билмаймиз-ку, қандай қилиб буюртма берамиз? - дебди бири. Шериги: — Шошмай тур! Ҳозир боплайман, - дебди ва официантни чақириб: — Ля салат, ля товуқ, ля нон, ля чой, - дебди. Официант тез фурсатда ҳамма айтган нарсаларни олиб келиб берибди. — Кўрдингми! Мен бўлмасам нима қилардинг?! - дебди буюртма берган ўзбек шеригига ва официантга: — Ля раҳмат! - деса, официант: — Ля ош бўлсин, ака! - деган экан.
Бир аёл Фейсбукида "Эрим - менинг ватанимдир" деган ёзувни барча билан бўлишибди. Дўстлари ичида барча аёллардан "Ватан - барчамизники!" деган изоҳ қолдиришибди.
Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда Коронавирусни учратиб қолибди. — Қаерга кетаяпсан? - сўрабди вирус. — Зиёратга. Сен-чи? — Сенинг юртингга, беш минг кишини олиб кетишга, — дебди вирус. Ҳар ким ўз йўлида кетибди. Йил ўтиб, улар яна ўша жойда кўришиб қолишибди. — Сен алдадинг, - дебди вирусга ҳалиги киши, — Беш минг кишини олиб кетаман деб, юртимдан эллик беш минг одамни олиб кетибсан! — Йўқ, Мен ростдан ҳам беш минг кишини олиб кетдим. Қолгани ваҳимадан, айримлари озиқ-овқатга бўкиб ўлишди, - дебди вирус.