Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Психология дарсида талабалар профессордан маъруза тинглашмоқда. Профессор: — Ҳозир мен сизларга инсондаги 2 ҳолатни кўрсатиб бераман. Профессор қўл телефондан хоҳлаган рақамига қўнғироқ қилиб: — Алло, Бахтиёр борми? - дебди. Гўшакдан: — Бошқа рақамга тушдингиз. Бахтиёрни рақами эмас! - деган жавоб бўлибди. — Бу "безовталаниш" ҳолати, - дебди профессор. Кейин яна телефондан ўша рақамга қўнғироқ қилибди. — Алло, Бахтиёр келмадими ҳали? - дебди профессор. — Мен сизга Бахтиёрни рақами эмас деб айттимми?! Нега тушунмайсиз?! - деб жавоб беришибди. — Бу "асабийлашиш" ҳолати, - дебди профессор. Шу пайт олди қаторда ўтирган талабалардан бири дебди: — Мен "шокка тушиш" ҳолатини кўрсатиб бермоқчиман. — Марҳамат! - дебди профессор ва қўлидаги телефонни талабага узатибди. Талаба яна худди ўша рақамга қўнғироқ қилиб: — Алло, мен Бахтиёрман! Мени ҳеч ким сўрамадими? - дебди.
Юртимизда меҳмон бўлиб юртига қайтаётган чет элликдан аэропортда сўрашибди: —Хўш қалай, Ўзбекистон сизга ёқдими? У жавоб берибди: —Ҳа, жуда-ям! Ҳамма урф-одат ва анъаналарингиз ёқди-ю, шу оммавий чироқ ва газларни ўчириб қўйиш удуми ёқмади, - деган экан.
Бир куни тиш щёткаси совунга дардини айтиб қолибди: — Биласанми, одамлар мен билан тишларини ювишади. Шунда совун хафа бўлиб: — Шукур қил! - деган экан.
Бугун ишхонамиздан карантин эълон қилиб уйга жавоб бериб юборишди. Карантин вақтида ҳам ойлик маошимиз тўлиқ берилишини, тиббий ниқоблар дорихоналарда 500 сўм эканини, озиқ-овқатларнинг нархи ошмаслигини эълон қилишди. Кейин шу жойда мен уйғониб кетдим...
Матбуот анжуманида Криштяно Роналду мақтанаётган эмиш:
— Мен энг зўриман. Мен энг кучли футболчиман. Мен истеьдодман, - деяётса, бир журналист ўрнидан туриб:
— Қийналмай мен – Мессиман деб қўяқолинг, - дермиш.