Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Врач беморга:
— Сизни операция қилишдими?
— Ҳа.
— Хўш қалай?
— Уч юз минг!
— Мени тушунмадингиз. Сизда ўзи нима эди?
— Ўзи юз минг пулим бор эди.
— Аниқроғи, нимага шикоятингиз бор?
— Касалхона тўлови жуда-ям қиммат...
Бир одам йўлда кетаётса, осмондан овоз этишилибди:
— Тўхта, тепадан ғишт тушяпти!
Ҳалиги эркак тўхташи билан, олдига катта ғишт келиб тушибди. Йўлда кетишда давом этибди. Кетаётса, яна овоз келибди:
— Тўхта, машина келяпти!
Дарров тўхтабди эркак. Шу пайт олдидан катта тезликда машина ўтиб кетибди.
— Сен ўзи кимсан?, - деб сўрабди бояги одам.
— Мен сени ҳалоскор фариштангман!
— Уйланишимдан олдин қаерда эдинг унда!!!
Уйимни деразасидан ташқарига қараб турсам, рўпарадаги уйни деразасидан бир аёл менга қўл силкитди. Мен ҳам унга қўл силкитдим. У яна менга қараб шундай қилди. Хотиним орқа тарафимда турган экан. "Нима қиляпсиз адаси?! У аёл дераза артяпти-ку!" деб қолди.