Иккита одам кафеда овқатланиб бўлгач, официантга қараб: — Ҳисоб қанча бўлди? - дебди. Официант футбол мухлиси экан: — Ливерпуль-Брайтон 1:0, - дебди.
— Мактаб бозори қилдингизми? — Ҳа! Кундалик, валерианка ва камар сотиб олдим.
Бир одам янги ишга кирибди. Нуқул ишхонага бир йигит соат 11:00 да келиб, компьютерда ўтириб, бирор иш қилмасдан кетавераркан. У одамниям жаҳли чиқиб, эртаси куни у ҳам соат 11:00 да келса, унга ҳайфсан беришибди. — Нимага? Анави йигит ҳар куни 11:00да ишга келади. Унга ҳеч нарса демайсизлар-ку! - деса, бошлиғи: — У йигит меҳнат таътилида-ку! - деган экан.
Агар эр-хотин урушиб қолса, хотин "Онамникига кетаман" дейди. Ичкуёв бўлса, эр нима деркин?!
Врач бемор эркакни кўрикдан ўтказиб бўлгач, ташқарига чиқиб теришини сўрабди ва беморни хотини билан гаплашиб олиши кераклигини айтибди. — Эрингизни аҳволи жиддий! – деб гап бошлабди врач. — Агар узоқ умр кўришини хоҳласангиз, унга фақат яхши гапириш, мазали таомлар тайёрлаб беришингиз, дам олишини таъминлашингиз, энг муҳими асабийлашмаслиги керак! – дебди. Хотин врачни хонасидан чиқиб, эри билан уйга кетаётса, йўлда эри сўрабди: — Врач нима деди хотин? — Сизни узоқ яшамаслигингизни айтди, - дебди хотини.
— Дўстим, қурилишда ишлаб юрганимизда тепадан бошингга ғишт тушиб кетганди эсингдами? — Ҳа, эсимда! Сен фарзандли бўлганинг эсингдами? — Албатта, бўлмасам-чи!? — Ўшанда қасдимни олиб бўлгандим...
— Салом дўстим! Лойиҳа бўйича янгилик борми? — Салом. Ҳа, 2 та янгилик бор. — Яхшисидан бошлайвер. — Ким айтди сенга яхши янгилик бор деб?
— Тоза ҳавода миямиз яхши ишлаши ростми дўстим? — Билмадим. Бу йил институтга кириб кетсам кейин аниқ айтаман.
— Сени пулдан бошқа дардинг борми? — Ҳа! Қаердан пул топиш дарди!
Қурилиш майдони. Тепадан пастдаги шеригига ғишт ташлаган ишчи уни чақиряпти: — Қосим! Қосим!? — ... — Ташлаган ғиштимни ушлаб олдингми? — ... — Тепадан сенга ғишт ташладим. Ушлаб олдингми? — ... — Ушлаб олмаганга ўхшайди...!
204 205 206 207 208 ... 507